UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  6 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  234 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

Зидан: “Бэйл учун хурсандман. У муҳим футболчи” Янгиликлар

Зидан: “Бэйл учун хурсандман. У муҳим футболчи”

“Реал” устози Зинедин Зидан жамоасининг “Эспаньол” (2:0) устидан қозонилган ғалабасидан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жароҳатдан қутулиб майдонга қайтган ва гол урган Бэйл ҳақида

“Бэйл учун хурсандман. Уч ойлик танаффусдан сўнг у майдонда қайтди. Мен унга майдонга завқ олиши учун туширишимни айтгандим. У муҳим футболчи”.

Роналду ҳақида

“У гол уролмагани учун дарағазаб, деб айтолмайман. У менга хурсанддек туюлди. Криштиану яхши ўйин ўтказди ва шерикларига яхши имкониятларни яратиб берди. Пеналти? Ўша вазиятда Роналду офсайдда эмасди. Пеналти белгиланганида ҳисоб 3:0 бўлиши аниқ эди”.

Мората ва Иско ҳақида

“Мората гол урганидан хурсандман. Кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларда концентрацияни сақлаш қийин бўлади. Аммо улар ҳар доим ўйинга тайёр эканликларини намойиш этишмоқда. Иско мамнун ва мен унинг ўйинидан хурсандман. Фақат иккита голли узатма оширилган вазиятда эмас, умуман биринчи дақиқаданоқ у бор кучи билан ҳаракат қилди”.

“Реал”нинг кейинги ўйинлари ҳақида

“Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Энг муҳими шу руҳда давом этишимиз лозим. Олдимизда иккита оғир ўйин турибди. Чоршанба куни энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказамиз”.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика