

"Барселона" финалга чиқа олмагани "Реал"нинг вазиятини ўзгартирмайди. Бу билан мавсум биз учун ўзгариб қолмайди. Вальверде номига бўлаётган танқидлар ҳақида бир нарса дея олмайман. Бошқаларни танқид қилмайман. Аммо у қилган ишга шубҳа кўзи билан қараб бўлмайди" - дейди Зидан.
"Реал" жорий мавсум битта соврин ютди. "Барселона" эса 2та. "Қаймоқранглилар" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишди, кўк-анорранглилар эса Испания Суперкубоги ва чемпионатида зафар қучишди. "Барселона" 25 май куни "Валенсия"га қарши мамлакат Кубоги финалида баҳс ўтказади.



