UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Жозибасиз ўйиндаги нурсиз дуранг Янгиликлар

Жозибасиз ўйиндаги нурсиз дуранг

Жаҳон чемпионати тобора ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Мундиалда ҳар бир ўйин жуда катта аҳамиятга эга. "С" гуруҳида иштирок этаётган Европанинг Греция ва Осиёнинг Япония жамоалари 2-турга келиб ўзаро баҳс олиб боришди.


Бу жамоалар аввалги турда ютқазганликлари боис, кўпчилик улардан ёрқин ва шиддатли футбол кутгани бор гап. Чунки ҳар иккала жамоа учун очко сув ва ҳаводек зарур эди. Ютган жамоанинг кейинги босқич йўлланмаси учун имконияти ошарди. Лекин бу учрашувда улар кутилганидек юқори даражали футболни эмас, балки оғир ва сифатсиз ўйинни намойиш этиб беришди. Асосан Япония терма жамоаси олдинга интилди ва гол киритиш учун астойдил ҳаракат қилди. Лекин Грециянинг ўша эски "ёпиқ" ўйини бу гал ҳам давом эттирилди. Биринчи бўлим умуман вазиятларсиз ўтди десак муболаға бўлмайди. Футбол жозибадор ўйин. Лекин Греция танлаган услуб, ушбу ўйин жозибасига путур етказди. Греция рақибига ҳам ўйнаш имконини бермади ва ўзи ҳам ҳужумга ўтмади. Биринчи бўлим грециялик футболчи Катсунариснинг четлатилиши билан ёдга қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам "самурайлар" олдинга интилишди. Лекин шу куни япониялик чарм тўп усталарига рақиб дарвозасини нишонга олиш насиб этмади. Японияда тўп киритиш учун имкониятлар юзага келди, ҳар ҳолда бутун ўйин давомида ҳужумга интилган жамоада вазиятлар бўлди. Лекин Учида, Эндо, Окубонинг зарбаларини баъзида Карнезис бартараф этган бўлса, гоҳида япониялик футболчиларга аниқлик етишмади. 

Жозибасиз ўтган ўйин, нурсиз дуранг билан якун топди.


ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 2-тур.

ЯПОНИЯ – ГРЕЦИЯ 0:0
Натал. “Арена дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам
: Хоэль Агилар (Сальвадор)

Япония
: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Окубо, Конно, Ямагучи, Хасебе (Эндо, 46), Осако (Кагава, 57), Йошида.

Греция
: Карнезис, Манятис, Манолас, Самарас, Коне (Салпингидис, 81), Митроглу (Гекас, 35), Торосидис, Фетфазидиз (Карагунис, 41), Сократис, Чолевас, Катсуранис.

Огоҳлантириш
: Хасебе (13), Катсунарис (26),Торосидис (89).

Четлатиш
:Катсунарис (38). 


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика