Жозе Моуриньо: "Ван Гал – ЖЧ-2014нинг энг яхши мураббийи"
13 июл 2014 20:14
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Ван Гал – ЖЧ-2014нинг энг яхши мураббийи"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ-2014да фаолият юритган энг яхши мураббийлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Вахид Халилхожич, Мигель Эррера, Хорхе Сампаоли, Хорхе Луис Пинто, Юрген Клинсманн, Хосе Пекерман – уларнинг барчаси ажойиб ишлашди.
Лекин, агар кимнидир танлаш керак бўлса мен ван Гални танлайман. У назаримда кучли бўлмаган терма жамоа билан ярим финалга етиб борди", - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Голландия терма жамоаси ван Гал қўл остида бронза медалларини қўлга киритди.
Фикрлар