UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  22 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  20 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

Жей-Лига: "Санфречче" чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди Янгиликлар

Жей-Лига: "Санфречче" чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди

Бугун Япония Жей-Лигасида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўтган йилги чемпион "Санфречче Хиросима" чемпионлик унвонини сақлаб қолишни уддалади.

Лекин мавсум хиросималиклар учун осон кечгани йўқ. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Сўнгги тур ўйинларига қадар "Санфречче" эмас, балки "Йокогама Маринерс" жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган эди. Аммо охирги учрашувдаги мағлубият "Йокогама"ни тахтдан ағдарилиши га олиб келди. "Йокогама" 34-турда "Кавасаки Фронтале" жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Хажиме Мориясу шогирдлари эса охирги учрашувни кўтаринки руҳда ўтказишди ва "Кашима Антлерс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Шу тариқа, 34 учрашувда 63 очко жамғарган "Санфречче" бу мавсумда ҳам тенгсиз эканини исботлай олди. Турнир жадвали иккинчи поғонасидан жой олган "Йокогама" эса чемпиондан бир очко кам тўплагани, диққатга сазовордир.  

Айтиб ўтиш жоизки, "Санфречче" учун чемпионлик бу мавсумдаги иккинчи совриндир. Хиросималиклар йил бошида февраль ойида Япония суперкубогини ҳам қўлга киритишган эди.

Япония чемпионати мусобақа жадвали

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика