UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Аргентина – Босния ва Герцеговина Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Аргентина – Босния ва Герцеговина

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун “F” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Жанубий Американинг кучли  жамоаларидан бири Аргентина Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб боради. Ўйин ҳашаматли “Маракана” стадионида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
Аргентина – Босния ва Герцеговина
Бош ҳакам: Жоэль Агилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар
Аргентина: Ромеро — Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо — Гаго, Маскерано, Ди Мария — Агуэро, Месси, Лавесси.
Босния: Бегович — Муйжа, Шунич, Спахич, Колашинац — Хайрович, Бешич, Пьянич, Лулич — Мисимович — Жеко
Жароҳат олганлар: Паласио, Игуаин — Салихович



Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этяпти. Шу боис кўпчилик учун бу жамоа сирли жумбоқ бўлиб кўринмоқда. Аргентина эса гуруҳнинг яққол фаворити ҳисобланади. Эрон ва Нигерияга нисбатан Босния бирмунча кучсиз кўринмоқда.



Болқонликлар илк учрашувни нафақат гуруҳ фаворити, балки мусобақада ғолиб чиқишга даъвогарлик қилувчи жамоага қарши ўтказишади. Албатта, учрашувда дуранг қайд этилгудек бўлса, бу натижа Босния учун жуда ажойиб бўлади. Аргентина термаси устози Алехандро Сабелья айрим сабабларга кўра, Карлос Тевесни мундиалга олиб кетмади. Гонсало Игуаин билан Родриго Паласио эса жароҳат туфайли дастлабки баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Шундай экан, ҳозирча Аргентина термаси ихтиёрида Агуэро, Месси, Лавесси, Альварес каби футболчилар бор. Лекин бу номлар билан ҳам рақибга жиддий ташвиш туғдирса бўлади.



Боснияда эса таркиб бўйича деярли муаммо йўқ ҳисоби. Жозе Моуриньонинг версиясига кўра Англия премьер-лигасининг энг кучли футболчиси Эдин Жеко сафда экан, аргентиналик ҳимоячиларга осон бўлмайди. Қолаверса, Жекони ҳужумда Мисимович, Пьянич каби футболчилар қўллаб туришади.

Аргентинанинг энг ожиз нуқтаси деб ҳимояни кўрсатсак бўлади. Лекин жамоа қайд этган натижалар бунинг тескарисини айтиб турибди. ЖЧдан олдин ўтказилган бешта ўртоқлик учрашувида Аргентина бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.



Алехандро Сабелья (Аргентина бош мураббийи):
“Агар биз хатога йўлқ қўйиб мағлубиятга учрасак, бунда бош мураббий айбдор бўлади. Шундай экан, мен ғалаба қозонишни сўраб қоламан. Ким жаҳон чемпиони бўлишини айтиб беролмайман. Мен учун кимнидир фаворит дейишдан маъно йўқ”.



Сафет Сушич (Босния бош мураббийи):
“Биз учун энг катта хавф Мессининг майдонга тушиши. Унинг учун алоҳида бир ҳимоячини бириктириб қўйишдан маъно йўқ. Шундай экан, тўп унга келиши биланоқ кимдир ёнида бўлиши керак”.

Лионель Месси:
“Аввалги жаҳон чемпионатларида ўйиним қовушмаганини тан оламан. Бу гал ўша хатоларни такрорламайман. Мақсадим битта: жаҳон чемпиони бўлиб уйга қайтиш. Финалда Неймарга қарши тўп суришни истайман”.



Қизиқарли фактлар

Аргентина шу пайтгача Босния билан икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган. Охирги беллашувда Аргентина 2:0 ҳисобида зафар қучган, Агуэро иккита гол урган.
Аргентина ЖЧ-2014 иштирокчилари орасида энг “қари” таркибга эга: жамоанинг ўртача ёши 29.
Аргентина сафида ёши 24дан кичик бўлган ўйинчи йўқ.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика