UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  3 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  5 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  4 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  11 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  17

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Сўнгги тур превьюси Янгиликлар

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Сўнгги тур превьюси

Бугун Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳида 3-тур ўйинлари билан гуруҳ босқичи ўз якунига етади.
Ушбу гуруҳда Бельгия терма жамоаси иккинчи турдан сўнг кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилиб бўлган.

Жазоир кейинги босқичга чиқиши учун Россияни мағлуб этса кифоя. Дуранг ўйнаса Жанубий Кореянинг натижасини кутишига тўғри келади.

Россия ҳам 1/8 финалга чиқиши учун ғалаба қозониши шарт. Бундан ташқари Корея Бельгияни ютмаслиги (ёки ўта йирик ҳисобда ютмаслиги) талаб этилади. Мусобақа регламентида очколар тенг бўлиб қолганида аввало тўплар нисбатига қаралиши белгилаб қўйилган.

Жанубий Корея гуруҳдан чиқиши учун ўзи Бельгияни йирикроқ ҳисобда ютиши, нариги ўйинда Жазоир ютамаслиги шарт. Шунда тўплар нисбатига кўра кейинги босқичга чиқиши мумкин.


"H" гуруҳи
ЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бельгия22003 - 126
2Жазоир21015 - 413
3Россия20111 - 2-11
4Жанубий Корея20113 - 5-21



ЖАЗОИР - РОССИЯ
Жазоир - Россия
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками: Жоел Агуилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар:

Жазоир
: Мболи — Манди, Бугерра, Аллиш, Месба — Меджани, Бенталеб — Фегули, Браими, Жабу — Слимани

Россия: Акинфеев — Козлов, В. Березуцкий, Игнашевич, Д. Комбаров — Файзулин, Глушаков — Самедов, Канунников, Шатов — Кокорин

Жароҳат олганлар: йўқ

Сўроқ остида: Козлов (Россия)



Ўйинолди фикрлар

Вохид Халилхожич (Жазоир бош мураббийи):


"Жазоир айнан ҳозир янги тарих яратишига ишонаман. Россияга қарши ўйиндан сўнг плей-оффга чиқмоқчимиз. Ўйлашимча, бу баҳс терма жамоа тарихидаги энг муҳим баҳс. Жазоирда кучли футболчилар бор, улар ўз кучларини намойиш этишларини истайман".

Фабио Капелло (Россия бош мураббийи):

"Биз доим ғалаба учун ўйнаймиз. Худди шундай тарзда давом этишимиз керак. Менимча, иккала жамоа тактик томонлама тенг. Доим ҳужум ҳақидй ўйлаймиз, бугун ҳам истисно бўлмайди. Жазоир бош мураббийининг мен томонга айтган илиқ гаплари учун раҳмат. У жамоани анчагина яхши тайёрлагани кўриниб турибди".



Қизиқарли фактлар

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар умуман тўқнаш келишмаган.

Россия ЖЧ финал босқичларида Африка жамоаларига қарши охирги икки баҳсда ғолиб бўлган. 1994 йил Камерун устидан 6:1, 2002 йил Тунис устидан 2:0.

Жанубий Кореяга қарши ўйинда Жазоир ўзининг мундиаллардаги 7 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Жазоир ЖЧда охирги 8та голни иккинчи бўлимда ўтказиб юборган.

Жаҳон чемпионатларида бир ўйинда 3тадан кўп гол урган биринчи жамоа айнан Жазоир бўлди.




БЕЛЬГИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Бельгия - Жанубий Корея
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Виктор Каррилло (Перу)

Тахминий таркиблар:

Жанубий Корея: Жон Сон Рен — Ли Йон, Хон Ен Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сок Йон — Ли Чон Ен, Хан Кук Ен — Ки Сон Ен, Пак Чу Ен, Ку Ча Чол — Сон Хен Мин

Бельгия: Куртуа — Ванден Борре, ван Бюйтен, Ломбертс, Вертонген — Дембеле, Дефур — Миральяс, де Брейне, Азар — Ориги

Жароҳат олганлар: Вермален, Компани (Бельгия)



Ўйинолди фикрлар

Хон Мён Бо (Жанубий Корея бош мураббийи)
:

"Мусобақа охирига қадар қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Олдимизда бошқа йўл йўқ".

Марк Вильмотс (Бельгия бош мураббийи):

"Кам майдонга тушган футболчиларга имкон беришим мумкин. Улар ўзларидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилишади. Қўл остимда 6 нафар ҳужумкор футболчи бор, уларга имкон бераман".



Қизиқарли фактлар


Жамоалар шу кунга қадар 3 марта тўқнаш келишган. Бельгия ҳисобида иккита ғалаба ва битта дуранг. Тўплар нисбатида Бельгия устун - 5:2.

ЖЧ-1990
Бельгия - Жанубий Корея 2:0

ЖЧ-1998
Бельгия - Жанубий Корея 1:1

Ўртоқлик учрашуви
Жанубий Корея - Бельгия 1:2

Бельгия ЖЧ-2014 саралаши доирасида умуман мағлуб бўлмаган (8 ғалаба, 2 дуранг). Вильмотс шогирдлари мундиалда ҳам мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда.

Бельгиянинг мундиаллардаги охирги 5та голи учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида урилган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика