UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  0 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  4 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5

Жасур Абдураимов: Камчиликлар бор ва улар устида ишлаяпмиз Янгиликлар

Жасур Абдураимов: Камчиликлар бор ва улар устида ишлаяпмиз

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Жар стадионида БАА ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Жар стадионида БАА ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, Абдураимов ва унинг ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган машғулотлар бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалар машғулотидан бироз фарқ қиляпти. Кўзга ташланган фарқларидан бири шундаки, жисмоний тайёргарликка асосланган машқлар хилма-хил ва жуда ҳам қизиқарли. Футболчилар мазза қилиб берилган машқларни бажаришди. Бошқа ёшдаги терма жамоа машғулотларида деярли бир хилликни кўрардик. БАА билан ўйин олдидан ўтказилган қисқа муддатли йиғинда 22 нафар футболчи иштирок этди. Шунингдек, кўрикдан ўтказиш учун Каталония биринчилигида ўйнаётган истеъдодли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Юсупов ҳам ушбу йиғинга таклиф этилди. Аслида Сардор Пахтакор академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча йилдирки, у Каталония чемпионатида ўйнаб келяпти. Биз бугунги ўйин олдидан терма жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимовдан интервью олдик. 

- Ушбу йиғинимиз ҳам Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Йиғин доирасида БАА ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Бу ўйинларда таркибимизда кўрикдан ўтаётган янги футболчиларни текшириб оламиз. Умумий олганда йигитларнинг машғулотга бўлган муносабати, тўлиқ куч билан ҳаракат қилаётганликлари менга маъқул келяпти. Бундан аввалги йиғинимиз Ереван шаҳрида ўтказилганди. Ўшанда Арманистон ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушгандик. Дастлабки ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Аввалига арманлар бизни менсимаган ҳолда ўйнашди ва шунга яраша жазоланишди. Иккинчи учрашув тамомила фарқ қилди. Майдон эгалари жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кескин кураш борди. Арманистон терма жамоаси таркибида Германия, Бельгия, Россия чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор эди. Балки шунга бўлса керак, улар биринчи ўйиндаёқ осон ғалабага эришамиз, деб ўйлашди. Иккинчи учрашувимизда дуранг (1:1) натижа қайд этилди. 

- Бугунги кунда сизни қийнаётган позициялар борми?

- Афсуски бор. Биринчи галда дарвозабонлар. Бу ёш тоифасида яхши дарвозабонни топиш мушкул иш. Иккала дарвозабонимиз ҳам 2-лигада ўйнашади. Бу ёшда футболчилар камида 1-лига жамоаларида ўйнаш керак. Кейин марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячисига муҳтожмиз. Бу борада иш олиб боряпмиз. Олдинда яна йиғинларимиз бор. Режага кўра, Қатар ёшлар терма жамоаси июнь ойида Тошкентга келиши ва жавоб тариқасида биз ҳам Дохага боришимиз керак. Тез орада саралаш босқичидаги рақибларимизни билиб оламиз. 

- Ҳужумчиларчи?

- Уч нафар ҳужумчимиз машғулотларда қатнашяпти. Уларнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор.  

- Саралаш гуруҳ босқичи мезбонлигига Ўзбекистон ўз номзодини илгари сурганми?

- Билишимча, ҳа. Биздан ташқари Саудия Арабистони, Тожикистон ва Шри-Ланка давлатлари ҳам бор. Саралаш қаерда бўлишидан қатъий назар биз олдимизга Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишни мақсад қилганмиз. Босқичма-босқич мақсадимиз катталашиб бораверади. 

- Сардор Юсуповнинг ҳаракатлари қандай таассурот қолдиряпти?

- Назаримда, Пахтакорда ўйнаб юрган кезлари кучлироқ эди. Ҳали олдинда БАА билан ўтказадиган иккита ўртоқлик учрашувимиз бор. Бу ўйинларда яна синаб кўрамиз. Биласизми, таркибимиздаги аксарият футболчилар 1-лигада ўйнашади. Сир эмас, бу лигада ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Асосан Пахтакор ва Бунёдкор жамоалари юз фоиз ёшларни ўйнатишяпти. Бошқа жамоалардаги ёши катта ва тажрибали футболчиларга қарши ўйинларда бу ёшларимиз ҳар томонлама пишиб боришади. Билишимча, Каталония чемпионитида деярли бир хил ёшдаги футболчилар клубларда ўйнашади.  

      Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика