UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  16 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

Жанубий Корея - Ўзбекистон: Превью Янгиликлар

Жанубий Корея - Ўзбекистон: Превью

Бугун, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Осиё Кубоги чорак финали доирасида Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Ушбу ўйин арафасида иккала жамоанинг ўзаро ўйинлари статистикаси, Осиё Кубокларидаги иштироклари борасида маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.



Эртага бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 12-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 11 маротаба ўзаро куч синашган ва ушбу ўйинларда қайд этилган натижаларга кўра катта устунлик Жанубий Корея терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 11та ўйиннинг 8тасида Жанубий Корея терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 2 маротаба ўзаро учрашувларда дуранг қайд этилган. Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея устидан фақат бир мартагина ғалаба қозонган. Тўплар нисбатига кўра устунлик Жанубий Корея терма жамоаси фойдасига 25:12.

Эътиборлиси, ушбу терма жамоаларнинг ўзаро илк ўйини 1994 йилги Осиё Ўйинлари ярим финал доирасида бўлиб ўтган ва ушбу учрашувда Ўзбекистон кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиғи, 1994 йилдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача ўтказилган 10та учрашувнинг бирортасида Жанубий Корея терма жамоаси устидан ғалаба қозона олмаган.

Осиё Кубоги баҳсларида эса ўзаро бир маротаба баҳс олиб боришган. Бундан тўрт йил аввал Қатарда бўлиб ўтган мусобақада иккала терма жамоа учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушишган ва ўйин 3:2 ҳисобида кореялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланган эди.



Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:
Осиё Кубоги-2011.
Доха, Қатар.
Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2
Голлар: Ку Чжа Чхол (18), Чжи Донг Вон (28, 39) - Александр Гейнрих (45 пенальти, 54).

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Жанубий Корея терма жамоаси катта устунлликка эга. Австралияда бўлиб ўтаёгтан мусобақа Жанубий Корея терма жамоаси учун ҳисоб бўйича 13-турнир ҳисобланади.

Умуман олганда, Жанубий Корея терма жамоаси Осиё Кубокларидаги натижаси бўйича қитъанинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланади. Маълумот ўрнида, ушбу терма жамоа Осиё Кубогининг илк чемпиони ҳисобланади. Жанубий Корея  термаси йилда ўт1956 казилган илк мусобақада олтин медалларни қўлга киритган. Орадан тўрт йил ўтиб Жанубий Корея иккинчи марта Осиёда тенгсиз терма жамоаси деб топилади. Шунингдек, терма жамоа 3 маротаба финалда ўйнаган ва яна 4 марта учинчи ўринни қўлга киритган. Яна бир қизиқ факт - Жанубий Корея терма жамоаси 1984 йилги мусобақадан ташқари ўзи иштирок этган барча Осиё Кубокларда гуруҳ босқичидан ўта олган.



Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.

Осиё Кубоги - 2015.Чорак финал.
22 январь 2015. Мельбурн. «Rectangular» стадиони. Тошкент вақти билан 12:30.
Жанубий Корея - ЎЗБЕКИСТОН.
Бош ҳакам
: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони).
Қанот ҳакамлари: Абдулло Ал Шалваи (Саудия Арабистони), Абу Бакр Ал-Амри (Уммон).
Захира ҳаками: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон).
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар).
Комиссар: Винсент Юн (Гонконг).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика