UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Жаҳон чемпионати. Осиё қандай хулоса чиқарди? Янгиликлар

Жаҳон чемпионати. Осиё қандай хулоса чиқарди?

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати Осиё жамоалари учун гуруҳ босқичидаёқ тугади.
Мусобақада Осиёдан тўртта вакил иштирок этди: Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эрон. Ва ҳар тўрттала жамоа ҳам ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллади. Австралия учала баҳсда имкониятни бой берган бўлса, бошқа жамоалар ҳартугул бир очкодан эга бўлишди. Япония Греция билан, Эрон Нигерия билан, Жанубий Корея эса Россия билан дурангга имзо чекди.

Энг кўп гол урган жамоа Австралия билан Ж.Корея бўлди - учтадан. Япония иккита тўп киритган бўлса, Эрон атиги битта гол билан уйга қайтди. Жаҳон чемпионатида Осиё жамоаларининг иштироки Осиё ва жаҳон футболи ўртасидаги фарқ қанчалигини кўрсатиб берди. Тўғрисини айтсам, мундиал бошланмасидан олдин қитъамизнинг ҳеч бўлмаса иккита вакили кейинги босқичга чиқишини тахмин қилгандим. Осиё жамоаларидан умидим катта эди. Лекин уларнинг ҳаммаси охирги ўринни эгаллашини сира кутмаган эканман.



Нима учун? Чунки бизда (яъни Осиёда) футбол ривожланаётгани ҳақида тинмай гапириб келинмоқда. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим матбуотдаги ҳар бир чиқишида қитъа футболи жадаллик билан ривож топаётганини алоҳида эътироф этади. Кучли жамоалар катта сакрашга эришаётганини билдиради. Лекин ўйлаб қарасак, биз қанча ривожланмайлик, бошқалар ўн чандон кучайиб кетишаётган экан.

Жисмонан кучлилик ва тезкорлик (тез фикрлаш) - жаҳон чемпионатининг асосий қуроли бўлди. Гуруҳдан кейинги босқичга чиққан жамоаларга қаранг, уларнинг ҳеч бири жисмонан кучсиз ёки секин фикрлаб ўйнайдиган жамоалар эмас. Осиё жамоаларига эса айнан шу нарса етишмади. Масалан, Жанубий Кореяда тезкор фикрлаш йўқлиги яққол сезилди. Ваҳоланки, уларнинг шу ўйини Осиёда манаман деган жамоага ташвиш туғдиради. Лекин жаҳон чемпионатида уларнинг ўйини жуда оддий бўлиб қолди.



Австралиянинг омадсизлиги кучли гуруҳга тушиб қолгани бўлди. Жаҳон чемпионатига борганда ҳеч ким Голландия, Чили ва Испания билан бир гуруҳда бўлишни хоҳламаса керак. Учала ўйинни ҳам бой берган Австралия шахсан менда ўйин томонлама илиқ таассурот қолдирди. Айтайлик, улар Япония ёки Эроннинг гуруҳида бўлганида кейинги босқичга чиқа олишарди. Ўзингиз кўрдингиз, Голландия билан Чили кўплаб катта жамоаларга бош оғриқ бўлишди, улар олдида Австралия нима деган гап! Шунга қарамай, “Соккерузлар” тенгма-тенг кураш олиб боришга ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйини Япония ё Кореяникига ўхшаб нурсиз чиқмади.

Эрон эса алоҳида масала. Ўта ёпиқ ва ҳимоявий футбол. Нигерия билан қийин беллашувда дуранг, Аргентинадан сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол, Босния билан кечган баҳсда карталарни очиш ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият. Эрон футболчилари дастлабки икки учрашувни жуда қийналиб ўтказишди. Имкон қадар гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишди. Нигерия билан буни уддаласа бўларкан, аммо Аргентина бор жойда Месси барибир ўз ишини қилди. Айтайлик, Эрон гуруҳдаги барча учрашувларни ҳужумкор ва очиқ руҳда ўтказганида нима бўларди? Менимча, ҳар бир баҳсда учтадан тўп ўтказиб, ноль очко билан қайтарди.



Карлуш Кейруш жамоасининг имкониятларини билади. Бу ўйинчилар билан жаҳон чемпионатида очиқ ўйин намойиш этиб бўлмас экан. Лекин худди шу таркиб билан Осиё Кубогида ғолиблик учун курашиш мумкинми? Мана буни уддаласа бўлади. Энди фикримизнинг асосий қисмига қайтамиз. Осиё жамоалари жаҳон биринчилигида яхши ўйин кўрсата олишмади деб ҳар қанча танқид қилмайлик, барибир бошдан баланд сакраб бўлмайди. Лекин муҳими шундаки, тўртта жамоа ҳам ўз иштирокидан керакли хулосани чиқариб, келажакка режани шунга қараб қўйди. Лекин жаҳон чемпионатига бормаган БИЗ режани қандай тузамиз? Биз нимадан хулоса чиқарган ҳолда келажак учун дастур ишлаб чиқамиз?



Тушунаман, ҳамма ўз хатосини билади ва шу хатони бошқа қилмаслик учун ишлайди. Яъни, ҳамма ўз хатосидан дарс олади. Хўш, бу вазиятда биз кимнинг хатосидан сабоқ оламиз? Бошқаларнингми ё ўзимизнингми? Бошқалар деганда ким? Тўртта жамоанинг  мундиалдаги иштирокини профессорларимиз чуқур ўрганиб чиқиб доклад тайёрлашадими? Умуман бошқаларнинг хатосини ўрганишдан бизга нима наф? Ўзимиз йўл қўйган хатолардан хулоса чиқарамиз десак, унда қайси хатоларни бирламчи ўринга қўямиз? Бизга айтишларича, саралаш баҳсларида Корея билан бир хил очко тўпладик, фақат омадсизлик туфайли ЖЧга бора олмадик. Демак, омадсизлик - хато қилдик дегани эмас, шунчаки омад юз ўгирди, холос. Бу эса муаммони катталаштиришга арзимайди, шундайми? Бу вазиятда биз аллақачон хулосани чиқариб бўлган ва келажак сари аниқ йўналишни белгилаб олган бўлиб қоляпмиз. Лекин ўша йўл қани? Ҳатто чизиқлари ҳам кўринмаяпти-ку. Эсдан чиқармайлик, келаси йилнинг бошида ўтказиладиган Осиё чемпионатида Япония ҳам, Корея ҳам, Эрон ҳам, мезбон Австралия ҳам жаҳон чемпионатидаги иштирокини чуқур таҳлил қилиб чиққан ҳолда етиб келади ва фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Хўш, шунча йўл босиб биз нима учун у ёққа борамиз? Бу саволга жавобни топишни дарҳол бошламасак, кузнинг охирларига келиб кеч бўлади.

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика