UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Зайниддин Тожиев келажак ёшлар мураббийи ёхуд “ФА Одил Аҳмедов“-2008нинг навбатдаги муваффақияти Янгиликлар

Зайниддин Тожиев келажак ёшлар мураббийи ёхуд “ФА Одил Аҳмедов“-2008нинг навбатдаги муваффақияти

2008 йиллар ўртасида бўлиб ўтган “Наше Будущее“ мусобақасида қатнашиб қайтган “ФА Одил Аҳмедов“ учун мусобақа катта мактаб вазифасини ўтади.

Россия ва Европа клублари иштирок этмаган ёзги босқичида 3-ўринни қўлга киритган Зайниддин Тожиев шогирдлари, бу сафар мана шу натижани ТОП клублар иштирокида такрорлашига бироз омад етишмади.


Январь ойида Наманганда бўлиб ўтган мусобақа финалида “Бунёдкор“ни мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиққан Зайниддин Тожиев 3 йилдан буён ёшлар билан ишлаб келяпти. 2017 йил Италияда малака ошириб қайтган мутахассис “ФА Одил Аҳмедов“нинг 2008 йиллар жамоаси устози сифатида, аллақачон Марказий Осиёда ўз ўрнига эга бўлиб олди. У 2018 йил Ўзбекистоннинг барча кучли клублари иштирок этадиган “Наврўз Кубоги“, “Амир Темур Кубоги“да бош совринга эга чиқди, “Мустақиллик Кубогида“ финалда имкониятни бой берди. “Локобол“ мусобақасининг Марказий Осиё босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Россияда бўлиб ўтган 2-босқич финалида битта тўп эвазига имкониятни бой берган эди. Куни кеча Зайниддин Тожиев ва Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги жамоа “Милан“, “Краснодар“, “Ростов“, “Локомотив“, “Торпедо“ каби жами 36та клуб иштирок этган мусобақада 4-ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси - Файзуллаев Муҳаммадюсуф


36та жамоа вакиллари иштирок этган, мусобақа давомида ўтказилган конкурс ғолиби Абдужалилов Исмоил


“Краснодар“ни тан оламан, умуман бошқа дунё, “Милан“ Ўзбекистондаги исталган 2007 йилларда таваллуд топган жамоани мағлубиятга учрата олади. Аммо “Ростов“ билан ўйиндаги натижа ўйинга мос бўлмади. 2 нафар асосий таркиб футболчимдан еттинчи ўйинда фойдалана олмадим. Қолаверса, бу ёшда босим кучли бўлади ва медаль учун ўйналадиган баҳсларда ортиқча ҳаяжон панд берди. Ўтказиб юборган учча голимиз ҳам оддий хатолар натижаси. Муҳими болаларимнинг потенциали юқори. Кейинги мусобақага янада кучли тайёргарлик кўрамиз“, — дейди Зайниддин Тожиев.

- Биламиз, Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлгансиз, нима учун фаолиятни айнан болалар футболидан бошладингиз?

- Лойиҳанинг икки вакили, ўзимнинг укаларим Одил ва Нодирхўжа мени қизиқтира олишди. Футболдан четладим деб ўйлаган эдим. Лекин 2017 йил апрель ойида тушуниб етдимки, ёшлар футболи, бу менинг футболим. Таркиб бўйича ҳам омадим чопганлигини беркитмайман. Футболчилар жуда кучли йиғилган. “Краснодар“ скаут бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарининг шахсан ўзи олдимга келиб, Тошкентга боргач алоқага чиқишимни сўради. Энди бу иш билан клуб шуғулланади.

- Нима деб ўйлайсиз, Президент истаётганидек коррупциясиз футбол тузса бўладими?

- Бугунги финални кўриб бир нарсани айтишим мумкин. Ҳамма “Милан“ни фаворит санади. “Краснодар“ футболчилари ҳам жисмонан, ҳам бўй жиҳатидан улардан анча паст эди. Лекин характер, мураббийнинг маҳорати ва тўғри тайёргарлик кўриш стратегияси бугун ғалаба қозонди. “Милан“ 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, иккинчи бўлимда “Краснодар“ томонидан ҳимояга қамаб қўйилди ва иккита гол. Шундан келиб чиқиб ишонч билан айта оламан, болаликдан яхши сифатдаги машғулотлар ва мусобақаларда қатнашиб юрсак, биз албатта коррупцияга йўл қўймаган ҳолда маррани забт эта оламиз!

- Болалар футболидаги асосий муаммо нимада?

- Муаммо деб айтмаган бўлардим, лекин илтимосим бор. Мени катта фарзандим Хитой тилига боради. Икки қизим мусиқа билан шуғулланади. Лекин уларнинг устозларига бориб, мана буни қил, мана буни ўргат, мана бу нарса хато демайман. Чунки, тушунмайман уларнинг соҳасини. Болалар футболидаги асосий муаммо шундаки, ота-оналар уйга борганидан кейин мураббий ишини боласи билан таҳлил қилиши, ўйинларда ишга аралашишга ҳаракат қилиши. Ахир Сиз шу соҳани устаси бўлганингизда мураббийга бормасдингизку, тўғрими? Футболга қизиқиш бошқа, уни тушуниш бошқа. Бу болалар футболидаги асосий муаммо. Мураббий ва тарбияланувчининг ўртасига ҳеч ким тушиши керак эмас. Ўзингиз 2 км масофани тўхтовсиз югуриб кўринг, битта дарвозага пойлаб зарба бериб кўринг. Тинч қўйиш керак болаларни. Бу бизнинг клубга эмас, бутун ўзбек футболига тегишли гап.

- Зайниддин ака Сизга омад ва зафарлар тилаймиз, умид қиламиз 2008 йиллар ўртасида тузиладиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан ҳам Осиё чемпионатида камида 4-ўринни қўлга киритиб мундиалга чиқасиз!


“Наше Будущее“-2020 ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин: “Краснодар“

2-ўрин: “Милан“

3-ўрин: “Ростов“

4-ўрин: “ФА Одил Аҳмедов“

5-ўрин: ФШМ

6-ўрин: “Локомотив“ (Москва)

7-ўрин: “ФК Минск“

8-ўрин: Псков 747

9-ўрин: “Девятка“

10-ўрин: “Динамо“ (Варонеж)

11-ўрин: “Торпедо“ (Москва)

12-ўрин: РФШ-08

13-ўрин: “Академия Коноплева“

14-ўрин: “Академия Футбола“

15-ўрин: “Шахтёр“ (Солигорск)

16-ўрин: “Пахтакор“

17-ўрин: СШ-6

18-ўрин: Даугавпилс

19-ўрин: СШОР

20-ўрин: “Торпедо“

21-ўрин: КДЮШ Юниор

22-ўрин: “Супернова“

23-ўрин: “Динамо“ (Минск)

24-ўрин: БАТЭ

25-ўрин: “Старт“

26-ўрин: “Зоркий“

27-ўрин: “Монолит“

28-ўрин: РФШ (Б)

29-ўрин: “Тектстильшик“

30-ўрин: РЦОР БГУ

31-ўрин: “Металлург“

32-ўрин: “Торнадо“

33-ўрин: “Авангард“

34-ўрин: “Дмитров“

35-ўрин: РЦОР БГУ (Б)

36-ўрин: “Спарта“



Камолиддин Алимов “Келажак Юлдузлари“ кўрсатуви муаллифи

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика