

"Менга захира ўйинчиларнинг ўйинга киришиб кетгани ёқди. Улар бу ғалабага ҳисса қўшишди.
Биз фақат олдинга интиламиз ва ғалаба қозонишда давом этишни истаймиз. Биз учун сафарда дарвозани дахлсиз қолдириш муҳим эди", – деди мураббий.
"Арсенал" АПЛ "Брайтон" ва "Манчестер Сити" билан бир хил – 6 очкога эга бўлиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Микель Артета шогирдлари 26 август куни ўз уйида "Фулхэм" билан ўйнайди.



