UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Интер" бўлажак ўйинда махсус либосларда ўйнайди  1 18:12"Бавария" "Реал" ўйинчисини ижарага олади?!  2 17:50"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчига қизиқмоқда  6 17:38"Истиқлол"нинг Тошкентдаги ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  39 17:20Андрей Фёдоров: "Бу шармандали мағлубият эмас"  231 17:08"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол"  68 16:50"Локомотив" Тожикистон жамоасига ютқазди ва ОЧЛ билан хайрлашди  498 16:39Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр  20 15:44"Барселона" Луис Суарес ўрнига "Арсенал" ҳужумчисини харид қилмоқчи  26 14:51Шамситдинов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади  25 14:45"Зенит" Кокоринни ижарага бериб юборди  0 14:21"Ростов" - "Пахтакор". Ўйиндан олинган суратлар  16 14:05"Локомотив" - "Истиқлол". Асосий таркиблар эълон қилинди  41 13:55"Манчестер Юнайтед" Фернандеш ўрнига бошқа ўйинчини харид қилмоқчи  15 13:29Достон Турсунов "Пусан И'Парк"да  12

“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО Янгиликлар

“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО

Иккинчи лига клубларида тўп тепаётган футболчиларини, уларнинг мураббийларини Суперлигадаги каби яхши билишмаса-да, мухлислар уларнинг фаолиятлари билан унчалик ҳам таниш бўлмаса-да, лекин бу лигада ҳам истеъдодли футболчилар бор.

Хусусан, “Зангиота” футбол клуби таркибидаги футболчиларнинг Тошкент вилояти биринчилиликларидаги иштирокини эътирофга сазовор, дейиш мумкин.

1995 йилда ташкил топган клуб ўша йилдан буён иккинчи лига ўйинларида мунтазам иштирок этиб келади. 2015 йилдан 2017 йилгача бироз муддат Тошкент шаҳар иккинчи лига ўйинларида иштирокини давом эттирган клуб жамоаси 2017 йили етакчилик қилиб, кубокни қўлга киритган. 

2018 йилдан яна пойтахт вилояти чемпионати жадвалидан ўрин олган жамоа мавсумни бешинчи ўрин билан якунлаган бўлса, жорий йилда Бўка тумани ва Бекобод шаҳридан кейин ўн олтита жамоа орасида учинчи ўринни банд этиб, бронза медали эгаларига айланди. 

Зангиота туман ҳокимлигининг ҳомийлиги остида фаолият кўрсатаётган клубнинг асосий базаси туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли У. Мусаев номли футбол ўйингоҳи саналади ва машғулотларни асосан ушбу стадионда олиб боради. 

Салим Раззоқов, Ботирали Орипов (дарвозабонлар), Хуршид Отабоев, Равшан Орипов, Хайрулла Рихсибоев, Фурқат Отабоев, Дилшод Юнусматов, Шерзод Бахтиёров, Мардон Жўрахонов, Шерали Саидқосимов, Ғулом Ҳалимтоев, Қаҳрамон Муҳаммедов, Сардор Салимов, Камол Нурматов, Ҳаётмат Юнусматов, Шерали Қодиров, Бахтиёр Исматуллаев, Бахтиёр Зокиров, Шавкат Юнусматов, Комилжон Каримжонов, Одил Ҳамидов, Сардор Ҳамидуллаев (ярим ҳимоячилар), Аваз Асилбеков, Илёс Зуфаров, Ғофир Ҳалимтоев, Салоҳиддин Нажимов, Диёр Муратов, Қодир Сайдуллаев, Бекзод Шукуров, Шукуриддин Абдулфаёзов (ҳужумчилар) айни пайтда жамоа аъзолари саналишади. Жамоа бош мураббийи - Салоҳиддин Нажимов. 

Тажрибали мураббий саналаган С.Нажимов 2015 йилда ёрдамчи мураббийликдан ишни бошлаган бўлса, 2016 йилдан жамоа бош мураббий сифатида ишлаяпти. 

Бош мураббийнинг таъкидлашича, Зангиота туман ҳокимлиги клуб муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериб, ҳомийлик қилиб келаётган бўлса, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Комилжон Одилов) жамоанинг доимий ҳамкори саналади. Ҳамкорлик эса селекция ишларида ижобий таъсир кўрсатиб, футболда истеъдоди юқори бўлган болаларнинг катта футбол сари қадам ташлашига замин яратади. Шунингдек, тадбиркор Ҳусниддин Ҳалимовнинг ҳам жамоага кўрсатаётган ҳомийлик ёрдамидан футболчилар доим мамнун.

Бир сўз билан айтганда, “Зангиота” футбол клубининг фидойи жамоаси туман шафарифини муносиб ҳимоя қилишлари учун жамоатчилик асосида бўлсада, тер тўкиб, меҳнат қилади, машғулотларга зўр бериб, футбол майдонида бор маҳоратларини ишга солиб, ғалаба сари интилади. Келаси йилги мавсумда натижасини бунданда юқори бўлишини истаган жамоага омад тилаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+4   
11 дек 10:49:22
Sherzod Ataniyzov
Негир уйинчилар хам борми
+1   
11 дек 21:07:45
Javlon Labo 30S280NA
Sherzod Ataniyzov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Негир уйинчилар хам борми
U jamoani legianeri bo'sa kerak
+1   
11 дек 14:55:42
Pheonix.....
Семизлигини куриб Лабанов хайратда)))
+1   
11 дек 13:26:49
Chelsea and Pakhtakor
ozm Zangiatada turib endi bildim klub borligini..
+1   
11 дек 10:50:42
Пахтакорим
охириги расмдаги ўнг тарафда биринчи қатордаги "2 в 1" ми? Тепа қатордагичи, уни хам фамилияси ўзбекча эканми? ёки кўмиркондан чиққанми?
   
11 дек 15:03:26
Paпda
Boka tumani bu yil 1orindi egalladi Boka xar doim xaqli 1 oringa olga Boka tumani☝️
   
11 дек 14:21:13
PAKHTAKOR___
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ғулом Ҳалимтоев ўша Олий лигамизда ўйнаган футболистми?
Xm owa metalurgchi
   
11 дек 12:37:54
Jokkerman
Xushnudbek Andijon Chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Darvozabon Pichoqchi Botirakayu
Ha pichoqchi Botir aka bizi sasetda
   
11 дек 11:37:12
Ixtiyor1990
Mana xamma etadigan maxalani aniqrogʻi qiwloni bollari bulani oʻzimizzi 23 yowli mtj bemolol yutadi barbir kotta fudbolda oʻynaw qiyin. oʻtirvolip aqil oʻrgatiw oson
   
11 дек 11:01:31
Xushnudbek Andijon Chelsea
Darvozabon Pichoqchi Botirakayu
   
11 дек 10:49:07
Пахтакорим
Ғулом Ҳалимтоев ўша Олий лигамизда ўйнаган футболистми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг