UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  1 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  1 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9

"Ювентус"га нима бўлди? Янгиликлар

"Ювентус"га нима бўлди?

Очиғи, Массимилиано Аллегри бошқарувидаги "Ювентус"нинг охирги иккита ўйини кўпчиликда битта саволни уйғотди.

"Ювентус"га нима бўлди?

Италия Кубогида "Аталанта"дан учралган йирик мағлубият ва кетма-кет 4 йил қўлга киритилган кубокдан чорак финалдаёқ чиқиб кетиш жамоа учун кутилмаган натижага айланди.

"Аталанта"дан учралган мағлубиятдан кейин жамоа чемпионат доирасида "Парма"га қарши саф тортди. Гарчи ўз уйида ўйнашига қарамасдан туринликлар иккита тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қолишни уддалай олишмади. Натижада "Парма" таблодаги 3:1 ҳисобини 3:3 кўринишига келтира олди.

Қайд этиш керакки, "Ювентус" охирги марта бундан 8 йил аввал Луижи Дель Нери қўл остида икки ўйинда ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборган. Қизиғи, ўшанда ҳам "Ювентус" йўлига "Парма" туғаноқлик қилган. Шундан буён жамоа иккита учрашувда бу қадар кўп гол қўйиб юбормаганди. "Аталанта" ва "Парма" жамоалари бу мавсумда "Ювентус"нинг ўша натижасини такрорлашда ўз хизматларини аяшмади.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, Аллегри "Ювентус"га келганидан буён туринликлар ҳар мавсум, яъни кетма-кет 4 йилдан буён узлуксиз "олтин дубль" қайд этиб келишаётганди. Бу сафар эса Италия Кубоги эрта якунланди. Аммо Аллегрида "Ювентус"да доим қилиб келаётган иши, яъни "олтин дубль" қайд этиш имконияти мавжуд. Фақатгина бу сафар мазкур юмуш янада қийинлашади. Сабабики, жамоа бунинг учун энди А Серия билан биргаликда Европа Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучиши талаб этилади.


Тўғри, қуйидаги икки ўйин натижаси ва ўтказиб юборилган 6 гол "Ювентус"нинг инқироз кўчасида дея эълон қилиш учун жуда эрталик қилади. Жамоа ички чемпионатда якка пешқадам сифатида ўз йўлида давом этмоқда. Энг яқин таъқибчиси "Наполи"дан 9 очкога илгарилаб кетган. Чемпионлик пойгасида жамоа қаттиқ рақобатга дуч келмаяпти. ЕЧЛда эса жамоа гуруҳ босқичини муваффақият якунлаган ва нимчорак финалдаги рақиби "Атлетико" билан тўқнашувга шайланмоқда. Фақатгина Италия Кубоги мусобақаси бу сафар эрта тугади. Балки бу жамоа учун яхшиликка хизмат қилиши мумкин. Чунки туринликларнинг бу мавсумдаги энг олий мақсади - ЕЧЛ.

Италия Кубоги "Ювентус" учун ўта муҳим соврин саналмайди. Айниқса жамоа ушбу кубокни 4 йилдан буён ҳеч кимга бермай келаётганди. Италия Кубогидан эрта чиқиб кетиш жамоани бор эътиборини ЕЧЛга қаратишига янада ёрдам бериши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Лекин бир тарафи борки, "Ювентус"га А Серияда кўринмаётган рақобат жамоани ЕЧЛнинг ҳал қилувчи палласига келганда бўшаштириб қўйиши мумкин. "Ювентус"да бу асорат сезилишни бошлади. Жамоа турнир жадвалида ўзини жуда эркин тутгани боисдан ҳам Кубок баҳсида ва ички чемпионатда муваффақиятсиз ўйинларни ўтказмоқда.


Одатда Аллегри қўл остида жамоа ўтган 3 мавсумнинг стартини нисбатан бўш ўтказарди. Қишга яқин эса жамоа ўйинини яхшилаб, мавсумнинг ҳал қилувчи палласига яқин ўзининг оптимал спорт формасига кириб оларди. Бу йили эса мазкур жиҳат борасида ҳам ўзгариш кузатилди. Яъни, жамоа мавсумни ниҳоятда кўтаринки кайфиятда бошлади ва умуман йўқотишларсиз старт олди. Қишга келиб эса одатда кучаядиган "Юве"да аксинча ҳолат кузатилмоқда. Жамоа кучини бутун мавсумга қараб тақсимлашга уста Аллегри мазкур ҳолатда қандай ечимга келиши қизиқ.

Тактик жуда пишиқ Аллегри ҳужумдаги футболчиларнинг жойлашувини ўйлаб мудофаа қурғонидаги тандемларга ишлов беришни унутгани сезилиб қолмоқда. Жамоа дарвозасини аввалгидек Буффон қўриқламаяпти. Кьеллини ва Бонуччи эса жароҳатлари боис кўплаб учрашувларни ўтказиб юборишларига тўғри келмоқда. Тажрибали, аммо ёши анча ўтиб қолган Барцальи эса суғурта учун жамоада. Натижада ҳимоя чизиғидаги муаммолар яққол кўзга ташланмоқда.

Ўйин амалиётисиз қолиб кетган ҳимоячи Бенатия жамоадан кетди. Унинг ўрнига универсал ҳимоячи саналган - эски таниш Касерес  қайтарилди. Иқтидорли ҳимоячи Руганига эса кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Криштиану келгач барча эътибори ва тактик услубларини айнан ҳужум чизиғидаги танловларга қаратган мураббий - Роналду, Дибала ва Дуглас Коста сингари футболчиларга майдонда жой топиб беришга уринмоқда. Натижада ҳимоядаги ишлов, уч марказий ҳимоячи ёки 4-2-3-1 схемалари қўлланилмай қўйилди. Одатда "Ювентус" Аллегри қўл остида бир мавсумда камида 3 хил тактик схемада ўйнар, лекин бунда ўйин сифати ёки натижага путур етмасди.

Мазкур ўйинлар Аллегрига огоҳлик қўнғироғи сифатида хизмат қилишига шубҳа йўқ. Мураббий мазкур ўйинлар ва ҳимоядаги очилиб қолган бўшлиқни қандай ёпиш чораларини яхши билади. Фақат буни амалга оширишда баъзи тактик ўзгаришлар ва бу орқали ҳужум чизиғидаги баъзи футболчилар хизматидан воз кечишига тўғри келади.

Аллегри бундан буёғига марказий ўйинларда 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни истаб қолса ажаб эмас. Айнан мазкур схемада тажрибали саналган ва ҳалигача жамоада ушлаб турилган Барцальи катта саҳнага чиқиши мумкин. Ёки Кьеллини ва Бонуччи олдига "трио" вакили сифатида Ругани қўшилади. Натижада қанотларда латерал футболчига эҳтиёж пайдо бўлади. Бу борада Аллегрида муаммо йўқ. Танлов етарлича. Анйиқса Спинаццола, Алекс Сандро ва Канселу, камига ҳужумкор вингерлардан ҳам мазкур ролда фойдаланиш мумкинлигини инобатга олсак, Аллегрига бу бош оғриқ бўлмайди.


Биргина муаммо бу ҳужум чизиғи. Мазкур схемада Роналдунинг ўрни аниқ. Манжукич ҳам Аллегри тактикаларида муҳим фигура. Дибала ёки Дуглас Костага эса жой топиб бериш муаммога айланади. Агарда воқеалар ривожи шундай кўринишда кетаверса, Аллегри ўзининг захира режаларига ўтиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаш схемаси энг яхши ечимга ўхшамоқда. Аллегри қандай қарорга келишини эса вақт кўрсатади. Шуниси аниқки, Аллегрида бир нечта захира режалари мавжуд.

Фақат бир савол ўйлантирмоқда. Аллегри жамоалари мавсумни жуда секин бошлаб, финишга яқин тезликни оширарди. Бу сафар эса аксинча ҳолат кузатилди. Бундай пайтда Аллегри қандай чора кўради ва якунда жамоа нималарга эришади? Италия чемпионлиги бу шунчаки вақт масаласи. ЕЧЛда эса Аллегри Роналду факторидан қанчалик фойдаланишини вақт кўрсатади.


Ҳозирча Италия Кубоги бой берилди. Лекин бу кемтик ЕЧЛ орқали тўлдирилиши мумкин. Агарда ушбу кемтик тўлдирилмаса, унда Роналдунинг келиши Аллегри қўл остидаги "Ювентус"нинг энг бўш мавсумига айланиб кетади. Ёки аксинча...


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика