"Ювентус" ва "Атлетико" собиқ хавбеки фаолиятини якунлади
09 май 2021 00:27
Янгиликлар
"Ювентус" ва "Атлетико" собиқ хавбеки фаолиятини якунлади
Уругвайлик футболчи Рубен Оливера юрагидаги муаммолар туфайли бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи 38 ёшида профессионал фаолиятини тугатди.

"Мен энди футбол ўйнамайман. Бу аслида менинг қарорим эмас, уч ҳафта олдин юрагимда муаммолар бўлган эди. Фаолиятимни шундай якунламоқчи эмасдим, чунки мен ҳанузгача ушбу спорт турига иштиёқмандман. Шунинг учун мен мураббийлик қилишни бошлайман", – деди Оливера.
Ярим ҳимоячи "Ювентус" ва бошқа бир қатор Италия клубларидаги ўйинлари билан танилган. Шунингдек, у Испанияда, "Атлетико Мадрид"да ўйнашга улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар