UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  0 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида Янгиликлар

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида

Турин клуби мухлислари Мойзе Кинни яхши танишади, лекин у энди аввалги Мойзе эмас.

Роберто Манчини Мойзе Кинни ўтган куздан миллий терма жамоага чақирмай қўйди – бўлажак жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки учрашувларида қахрамонимиз иштирок этмади.

Шундай бўлсада, Манчо ОАВда Кин ҳақида илиқ фикрларни билдирарди: "ПСЖ клубига ўтиш хавфли бўлиши мумкин эди, у ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бироқ у Неймар, Мбаппе ва Ди Мария билан бир жамоада анчагина кўп ўйнамоқда, қўшимчасига, гол ҳам уряпти. Бу мен аввалроқ айтган гапларимга исбот бўла олади: агар сиз иқтидорли бўлсангиз, кучли футболчилар билан бирга янада ўсишга эришасиз, акс ҳолда – йўқ бўлиб кетасиз".

Май ойи охирида Мойзе Сан-Маринога қарши беллашувни асосий таркибда бошлади. Италия 7:0 ҳисобида зафар қучди, лекин Манчини Кинни танаффусда алиштиришга қарор қилди ва уйига жўнатиб юборди. Кейинроқ Италия зафар қучган "Евро"га Жакомо Распадори йўл олди. Ўшанда нима бўлганини, аслида гап нимадалигини ҳеч ким айтмади ҳам, бирор кимса билолмади ҳам, лекин газеталарда мураббийга футболчининг ҳаракатлари маъқул келмагани – ҳужумчи ўртоқлик учрашувида етарлича иштиёқ билан ўйнамагани, астойдил меҳнат қилмагани ҳақида ёзишди.

"Европа чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилиш осон бўлмади", – тан олади Кин. Сентябрь ойида унинг фаолиятида яна бир кескин бурилиш содир бўлди. Мойзе "Ювентус" ва Италия термасига қайтди. Литва термасига қарши ўйинда у ҳужумнинг чап қанотида майдонга тушди ва рақиб ҳимоясининг "додини бериб", иккита гол уришга муваффақ бўлди.


"Мистер барчаси ўзимга боғлиқлигини айтади. Мен ишлашда давом этяпман, жумладан, психологик томондан ҳам. Мен терма жамоага бошқача менталитет ва мақсадлари билан қайтдим. ПСЖ сафида ўтган бир йил менга катта ёрдам берди, буюк футболчилар билан бирга меҳнат қилдим", – дейди Мойзе.

"Барча муаммолар – унинг бошида, – дадиллик билан айтади Манчини. – У кучли, тезкор, қанотда ҳам, марказий ҳужумчи нуқтасида ҳам бирдек ўйнай олади. Ишга жиддий муносабатда бўлса, унинг келажаги ёрқин бўлиши мумкин. Аммо асосийси Кин футболчи фаолияти у қадар узоқ бўлмаслигини унутмаслиги зарур. Лаҳзадан унумли фойдаланиш лозим". 




Распадорининг вазияти нисбатан оддий, у – "Сассуоло"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади ва катта эҳтимол, ўсишда давом этади. Кин учун эса назаримизда, "Ювентус"да бошланган мавсум – фаолиятидаги энг муҳими бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика