"Ювентус" МЮ харид қилмоқчи бўлган "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
8 янв 2018, 14:51
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озил "Ювентус" қизиқишлари доирасида.

Агар Озил "Манчестер Юнайтед"га ўтмаса, "кекса синьора" 29 ёшли футболчини қўлга киритишга уриниб кўради.

Олдинроқ, манкуниналар устози Жозе Моуриньо немис футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги эълон қилинган эди. Озилнинг "Арсенал" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячини январда қўлга киритиш учун 40 млн. евро тўлашга тайёр.

Озилнинг ўзи эса ҳаётида янгилик бўлишини истайди, Сами Хедира билан дўстлик муносабатлари уни "Ювентус"га ўтишига ёрдам бериши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport