"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи

Alisher
29 дек 2024, 12:20
"Ювентус" "Барселона"нинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухога қизиқмоқда.

Каталонияликлар уругвайлик билан шартномани узайтириш борасида қийин музокараларни ўтказишмоқда. Томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмади. Агар янги шартнома бўйича келишувга эришилмаса, "кўк-анорранглилар" ҳимоячининг сотувини кўриб чиқиши мумкин.

Рональд Араухо "Барселона" сафида 150та ўйин ўтказиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AlfredoPedulla