"Ювентус" "Барселона" ва "Челси"нинг де Лигт бўйича таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
9 май 2021, 00:48
Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ҳимоячи Маттейс де Лигтни сотиш борасидаги иккита таклифни рад қилди.

"Football Italia" хабарига кўра, "Барселона" ва "Челси" юлдуз футболчини сотиб олишга уринган.

Маълум бўлишича, юқорида номи келтирилган клублар "кекса синьора" билан 10 кун олдин боғланишган.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" 2019 йилнинг ёзида де Лигт учун "Аякс"га 85,5 миллион евро тўлаган эди. Футболчи жорий мавсумда 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia