UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  0 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  3 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  7 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...” Янгиликлар

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа бошқарувига келганида нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирди.

“Боруссия” бу шундай катта жамоа эдики ундаги ҳар бир холат менга завқ бағишларди. “Ливерпуль”га келганимда ҳам шундай туйғуларга ошно бўлганман. Ҳа, менга ўшанда “Манчестер Юнайтед” томонидан қизиқиш бўлганди, бу ҳақда айтилганди, аммо у пайтда бу йўлни танлаш мавриди эмасди. Ўшанда “Боруссия” билан уч йиллик келишувим бор эди. Мен уларни ярим йўлда ташлаб кетадиган йигит эмасдим. 

“Ливерпуль” билан мутлақ ўзгача ҳолат бўлганди. Илк сонияларданоқ бу жамоа билан ишлашим тўғри қарор эканлигини ҳис қилганман.   Мен вазиятга: “Ливерпуль”да вазият яхши эмас, демак ҳаммасини ўз йўлига тушириб оламан”, деган хаёл билан қарамаганман. Балким айрим инсонлар шундай ўйлашлари мумкин, аммо амалда бундай бўлгани йўқ. Бу менинг келишим билан тартибга солинган ҳолат эмас. Барча ишлар ўз-ўзидан бир маромга тушиб бораётганди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс бу катта тарихга эга бўлган дерби. Ҳар иккала жамоа учун қийин матч бўлади. Афтидан “Юнайтед” ҳозир юксак парвозда, улар олдинга қараб шиддат билан интилмоқда, бизда эса муаммолар бор. Аммо идеал формадан узоқда эмаслигимизни ҳис қилиб турибмиз.

Учрашвувни сабрсизлик билан кутмоқдаман, жанговар беллашув бўлади”, деди Клопп.

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед” энг асосий таъқибчиси “Ливерпул”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика