

"Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун икки очко йўқотдик. Ҳакамларга эътирозлар? Ҳиссиётлар ўйинда бўладиган табиий жараён. Жамоамиз олдига ҳар бир ўйинга чиқиб ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Ишлашда давом этамиз. "Ғиждувон" Про лигада ўйнаб келаётган тажрибали жамоа. Яхши футболчилар бор. Рақиб сафидаги 8 ва 99 рақамдаги футболчилар яхши ҳаракат қилишганини айтишим мумкин",- дейди Алишер Латипов.



