UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  0 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  8 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  75 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  189 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  13 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  1 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  8 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Юниред" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда жамоадагиларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида нима ҳам дейишим мумкин. Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз керак эди. 20-дақиқадан кейин ўйинимизда пасайиш кўринди, йигитлар темпни бироз пасайтиришди, шу сабабли рақибларда бир қанча вазиятлар пайдо бўлишни бошлади ва ишончлироқ ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда тўғри кўрсатмалар бериш орқали ишни ғалаба билан якунлай олдик. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда анчагина кучли ўйин кўрсатдик ва адолатли ғалаба қозондик, дея оламан. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Сўнгги икки ўйин туғилган кунларга тўғри келмоқда. Ўтган сафарги ғалаба орқали Мирко Йеличичга совға тайёрлагандик. Бу сафарги ғалабани эса клубимиз бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовга бағишлаймиз. Бу ғалаба улар учун кичкинагина совға бўлади.

- "Юниред" янги ташкил топган жамоа. Ушбу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди.

- Ўз навбатида "Юниред" клуби бош директорига ҳам миннатдорлик билдираман. Ўйиндан кейин у инсон бизни чиройли ўйин билан табриклади. Бу биз учун ҳам ёқимли. Жамоа ёш, энди ташкил топмоқда. Шу сабабли уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. "Юниред" ёмон жамоа эмас, футболчилар ҳаракат қилишмоқда, яхши ўйнамоқда. Улар айнан футбол ўйнашни истаётгани ва шунга ҳаракат қилаётгани одамни хурсанд қилади. Бошқа жамоалар ёпилиб олиши, ҳимоявий ўйин кўрсатиши, натижа учун ўйнаши ҳам мумкин. Ушбу жамоа эса паслар, комбинациялар орқали ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақибга босим ҳам уюштирмоқда. Бу жамоа менга ёқди.

- "Локомотив" бироз муддатдан кейин ушбу стадионга қайтади ва "Динамо"га қарши ўйнайди. Ушбу стадион сизга маъқул келдими? Навбатдаги ўйингача нималарнидир тўғрилаш керакми?

- 25 май куни стадионда қандайдир тадбир ўтказилишини олдиндан билардик, балки, бу сўнгги қўнғироқ бўлиши ҳам мумкин. Кеча кечқурун бу ерга етиб келганимиз учун нималар бўлганини кўрмадик. Балки майдон ҳолати янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Ўт озгина ўсган, уни бироз ўриш керак эди. Умуман оладиган бўлсам, майдон сифати ўтган йилгидан кўра сезиларли яхшиланган. Ўйинлар ўтказиш учун яхши ҳолатга келган. Балки кейинги ўйин олдидан майдон ўтини ўришса, янада яхшироқ бўларди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика