UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  1 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  10 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Юниред" учрашувидан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун натижа биз томонда бўлди. Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик. "Юниред" яхши жамоа. Бироз қийинчиликка учрадик, шунга қарамай, ғалабага эришдик. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа посбони икки ўйиндан бери узоқ масофадан йўлланган зарба натижасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Машғулотларда бу борада ишланяптими? Шунингдек, Жасур Ўриновнинг қайдномага киритилмаганининг сабаби нимада?

- Жасур Ўриновнинг оёғидаги тирноқ қисмида йиринглаш бор эди, у "Машъал" билан баҳсда ҳам укол олиб, ҳаракат қилганди. Бироқ жароҳат даво этиб, шу боис уни қайдномага ҳам киритмадик. Дарвозабон Нортожиевга келсак, унга йўлланган зарбани исталган посбон ўтказиб юбориши мумкин. Бизда уч нафар дарвозабон бор, барчасининг салоҳияти бир. Активликни ушлаб туриш учун уларни ўйиндан ўйинга алиштиряпмиз. Нортожиевга йўлланган зарбани Оливер Кан ҳам қайтара олмасди. Ўйин давомида бундай вазиятлар учраб туради. Бугун супергол урган Ислом Шариповни биринчи даврада сафимизга қўшиб олмоқчи эдик. Бироқ лимитимиз тўлиб қолгани учун уни қўлга кирита олмадик. Унинг келажаги порлоқ. 

- "Динамо"га қарши ўйинни ҳал қилувчи аҳамиятга эга беллашув дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа, Суперлига йўллланмасини ҳал қиламиз.

- "Юниред" ҳақида нима дея оласиз?

- "Юниред" зўр жамоа, футболчилари характер намойиш эта олишди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика