Юмтити: "Дембеленинг "Барселона"га ўтгани ҳақдиа расмий маълумот эшитишга умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
6 июн 2017, 18:45
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Усмон Дембелени кўк-анорранглилар сафида кўрмоқчи.

Олдинроқ испан ОАВ Каталония кулиб 20 ёшли футболчини харид қилишга қизиқаётганини эълон қилган эди.

"Дембеле билан муносабатларимиз жуда яхши. "Барселона" унга қизиқаётганини биламан. Ҳозир икки  томон келишувга эришиши керак. У ўз ўйин сифати билан жамоага катта фойда келтириши мумкин. Уни "Барселона"да бағримни очиб кутиб олган бўлардим. Дембеленинг "Барселона"га ўтгани ҳақдиа расмий маълумот эшитишга умид қиламан" - дейди Юмтити.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe