UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  48 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  34 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" Янгиликлар

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
25 мар 12:25:16
BXZ BXZ
Битта дарвозабон битта хужумчи ва ту́ккизта химоячи бу́либ олишса керак Гонконг бу осон ракиб эмас Мтжимизга омад ку́прок узок позитциялардан хам зарба бериш керак.
   
25 мар 14:06:50
БЕК@
Ишқилиб шу Гонгконг биздан очко олиб кетмаса бўлгани. Мураббий у ёқда, ўйинчилар бу ёқда ҳозирдан ғалаба қозонгандек юрибди. Охири бахайр бўлсин, менсимаслик яхшимас.
   
25 мар 12:18:40
Buran Urazmatov
Ўн битта бўлиб ўзларинг жарима майдончаси ичига қамалиб олмасанглар бўлди. Футбол кўрайлик маза қилиб.
   
25 мар 11:59:22
Uzbekiston Uzbekiya
Xujum qilinglar prissing qilinglar xullas yaxshi uynanglar ximoyaga yotib olmanglar shunda bizni bollar xam yaxshi uynaydi xullas chiroyli uyin kuraylik
   
25 мар 11:59:02
Doktor D
омадинг ни бермасин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика