UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Ёшларимизнинг Германияга қарши ўйини хусусида Янгиликлар

Ёшларимизнинг Германияга қарши ўйини хусусида

Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ёшлар терма жамоамиз (U-20) бугун 2-тур баҳсини ўтказиб, Германиядан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи ўйинда ҳам мағлубият, иккинчисида ҳам. Фақат биринчи ўйиндан фарқли ўлароқ бу сафар ёшларимиз тўп кирита олишмади.

Агар ўйинга Германия ва Ўзбекистон деб эмас, балки "оқлар" ва "кўклар" баҳси деб қарайдиган бўлсак, "кўклар" бутун ўйин давомида ҳеч нарса қила олишмади. На бирон бир эсда қоларли хавфли вазият кузатилди, на дарвоза томон голга тортадиган зарба берилди. Қисқаси, "кўклар" рақиб олдида анча кучсиз экан. "Оқлар" эса тактик томондан жуда тартибли ўйнашди. Тўп оширишларда деярли хатолар кузатилмади. Жарима зарбаси маромида ижро этилди, қолган икки гол ҳам таҳсинга лойиқ бўлди. 

Биз кўпинча ёшларимиздан умид катта деган гапларни айтамиз. Лекин ўша ёшларни тарбиялайдиган ҳам катталар. Бугунги мағлубият учун футболчиларни айбламоқчи эмасмиз. Шунингдек, мураббийлар штабини ҳам. Ҳамма қўлидан келганча ҳаракат қилди. Албатта, биз учун бу ёқда ўйинни ТВ орқали кўриб фикр билдириш осон, лекин у ердаги вазият нима бўлаётганини билмаймиз. Гарчи йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсак-да, ёшларимиз ҳартугул тартибли ҳаракат қилишди. Палапартиш ҳаракатлар, бўлар-бўлмас югуришлар кузатилмади. Фақат рақибда маҳорат юқори эканлиги шундоқ кўзга ташланиб турди. 

Германия ёшлар ўртасидаги амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. Ва уларнинг кўп ўйинчилари бундеслигада ўйнашади. Мана фарқ қаерда. Бугунги ўйинда ҳеч бир футболчимиз алоҳида ажралиб турмади. Ҳамма ўзига топширилган вазифани бажаришга ҳаракат қилди. Якуний ҳисоб борасида нима деймиз, иккала жамоа ҳам кўрсатган ўйинига яраша ўз насибасини олди. Ҳисоб адолатли бўлди. Ёшларимиз ҳақида нима дейиш мумкин? Уларга мураббий нима ўргатаётган бўлса, шуни бажаришяпти. Умуман бутун Ўзбекистонда мураббийлар қанақа ўргатса, футболчи шундай ўйнайди. 

Бугунги баҳсда Равшан Ҳайдаров таркиб ва тактика танлашда хато қилди деб ўйламаймиз. Бу мағлубият исталган бошқа мураббий билан ҳам содир бўлиши мумкин эди. Қанчалар танқид қилмайлик, ҳозирги футболимизнинг аҳволи шу. Биз ҳали профессионал даражага кўтарилганимиз йўқ. Биз ҳали рақибларни ютадиган даражага чиқмадик, ҳозирча фақат ўзимиз билан ўзимиз курашиб юрибмиз. Ёшларимизнинг аввало жаҳон чемпионатига чиққаниёқ катта воқеа. Олдимизда турган бирламчи вазифа имкон қадар Осиёда ўзимизни кўрсатиб, жаҳон ареналарига чиқиш бўлиб қолмоқда. Бизда футбол ҳали у даражада ривожланмаган. Бошқа ёшдаги терма жамоаларимизда ҳам шу аҳвол. Эрта-индин миллий ва олимпия терма жамоаларимиз хунук натижа қайд этадиган бўлса, бунгаям сира ажабланмаймиз. Чунки биздаги мураббийлар савияси ўзбек футболининг ҳозирги даражасини кўрсатиб турибди. Футболчи эса мураббий айтганини қилади, у то фаолиятини тугатгунга қадар ўқувчи бўлиб қолаверади. 


Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика