

Португалларга финалда Мадриднинг "Реал" клуби ёшлари рақиблик қилади. Бироз аввал якунига етган ярим финал баҳсида "қаймоқранглилар" "Зальцбург"ни мусобақадан чиқариб юборишди.
"Зальцбург" (Австрия) — "Реал" (Испания) — 1:2.
Голлар: Латаса, 4 (0:1). Гутьеррес, 32 (0:2). Сучич, 50 — пенальти (1:2).
Финал учрашуви 25 августга белгиланган. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби “Порту” ҳисобланади.




