UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Машъал" 2:2 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Машъал" 2:2

Бугун Самарқанддаги ОЗТМ стадионида ёшлар лигаси доирасидаги 11-турнинг "Динамо" - "Машъал" ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида "Машъал" ёшлари тезкор ҳужумлар ташкил этди. Ўйин бошидан ўтказилган босим 6 дақиқада Сирожиддин Аллаевни бош билан берган зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Шундан сўнг ҳам ҳужумлар ташкил этиш тўхтамади. Аслиддин Абдиев 5 метрдан очиқ дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади. 30 дақиқада майдон эгалари вакили Аминжон Сапаров қарши ҳужумда тезкорлик билан ҳаракат қилиб ҳисобни тенглаштирди. 40 дақиқада Тошпўлатовни қулай пасини Марадона Сафаров дарвозага буруб қўйди ва жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумлар билан бошлади. 70 дақиқа мезбонларнинг жаримадан берган зарбасини Илёсов қийинчилик билан ушлаб қолишни уддалади. 80 дақиқада ҳимоячи Сирожиддин Аллаев ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчиликдан Амин Сапаров яна бир боқ унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ўйин якунланди.

Ёшлар лигаси, 11-тур.
Самарқанд. 29.05.2015

"Динамо" - "Машъал" 2:2

Голлар:
Амин Сапаров 30, 80  - С.Аллаев 6, М.Сафаров 40

"Машъал": Санжар Қувватов (Жавоҳир Илёсов 46), Иқбол Бобохонов (Юнус Очилдиeв 55), Сирожиддин Ҳамроев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Шоҳруҳ Достонов (Нодир Давлатов 62), Аслиддин Абдиев (Ҳумоюн Муртозаев 46), Дурбек Камолов (Жасур Абдураимов 80), Ихтиёр Тошпўлатов (Уйғун Бобоназаров 60), Сардор Абдураимов, Сирожиддин Аллаев, Марадона Сафаров (Нажмиддин Қувончиев 90).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика