UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  10 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ёрқин Назаров қатнашди.

- Биринчи навбатда, бугунги ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар топшириқларимизни ўз ўрнида бажаришди. "Навбаҳор"нинг сўнгги иккита ўйинини таҳлил қилиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз катта куч ишлатишди, ҳатто захира алмаштиришларини қилишга ҳам улгурмадик. Йигитларга раҳмат, - дейди Ёрқин Назаров.

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. "Навбаҳор" томонига бироз ён босиш кузатилган бўлсада, эътирозим йўқ.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, лекин биз эмас, "Навбаҳор" футболчилари қўполроқ ўйнашди. Қизил карточкага тортадиган вазият ҳам бўлди, лекин ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, вақт чўзишлар кузатилди, лекин асосийси, ғалаба қозондик. Яхши ўйнаб "Пахтакор" ва АГМКга ютқаздик. Менга қолса, бугунгидек ўйнаб, ғалаба қозонишимиз муҳимроқ.

- Ёзги трансфер ойнасида футболчи олишимиз керак. Бугун ҳам захирадан ўйинчи туширолмадик. Суперлига ва Про лига жамоаларидан футболчи оламиз, айрим ўйинчиларни кузатяпмиз. Раҳбарият рухсат берса, харидларни амалга оширишимиз керак, таркибда рақобатбардошликни оширишимиз шарт, - дея фикрларини якунлади Ёрқин Назаров.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика