Йўғ-е! "Милан"ни араб миллиардери сотиб олиши мумкин
08 дек 2017 20:09
Янгиликлар
"Telelombardia"нинг тасдиқлашича, "Милан"ни харид қилишга тадбиркор Фаваз аль-Хокаир қизиқмоқда. Ҳозир у "Милан"нинг янги стадиони жойлашиши мумкин бўлган Сесто-Сан-Жованни шаҳарчасида иш олиб бормоқда.
Аль-Хокаир - миллиардер. Унинг молиявий ҳолати 1.23 миллиард еврога баҳоланмоқда. Унинг "Fawaz Abdulaziz Alhokair Group" компанияси қурилиш бизнеси билан шуғулланади. Биргина Саудия Арабистонининг ўзида 19та йирик савдо марказлари унга қарашли.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Сильвио Берлускони "Милан"ни Йонхонг Ли бошчилигидаги Хитой концернига сотган эди. Кейинроқ, тадбиркор фирибгарликда гумон қилинаётгани маълум бўлди, клуб эса Гонконгдан кредитлар олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар