UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади" Янгиликлар

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Италияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Италиянинг кўплаб ўйинларини томоша қилдик, чуқур ўргандик. Италия нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам кучли жамоа. Улар олдинги чизиқда бир қатор қизиқарли вариантларни қўллашади. Лекин уларнинг энг кучли тарафи - ҳимоя. Италия рақибни ўз жарима майдончаси олдида зарарсизлантиришда анча уста. Биз ҳам уларнинг бу ўйинларига қараб, рақибнинг ҳимоядаги ўйинларини таҳлил қилиб, шунга яраша тараддуд кўрдик.

Италия билан бўладиган баҳсда юзага келадиган ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланмоқ лозим. Чунки "Скуадра Адзурра"га қарши ўйинда сенда бошқа имконият туғилмаслиги мумкин.

Бу тўқнашув ғолиби чемпионлик учун асосий даъвогарга айланади. Ярим финалга йўл оладиган ҳар бир жамоа чемпион ҳақида ўйлай бошлайди ва мақсадни юқори қўяди.

Германия чемпион бўлиши учун етарли имкониятларга эга, футболчиларимизнинг салоҳияти ҳам бунга етади. Аммо ҳали йўл узоқ. Италиядан ўтган тақдиримизда ҳам қолган йўл осон кечмаслиги аниқ. Чунки бу тўқнашув ғолиби ярим финалда мезбонлар билан учрашиши мумкин. Германия ва Италия учрашуви ғолибини чемпионликка асосий фаворит, дея ҳисоблаётганларнинг фикрига қўшиламан.

Биз ўз кучимизга ишонамиз. Сабаби, ўзимизнинг сифатли, кучли тарафларимизни яхши биламиз. Лекин рақиб кимлигини ҳам унутмаслик лозим. Де Росси ҳақида эшитдим. Менимча, Де Росси бизга қарши ўйинда иштирок этолмаса керак. Аммо Италияда бу каби муаммоларни ёпиш учун доимо вариантлар бўлган ва чиқади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика