Япония терма жамоага янги бош мураббий топди

Xayrulla Xoliqov
9 апр 2018, 12:59
Япония терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Халилходжич кутилмаганда ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Федерация бугуннинг ўзидаёқ миллий терма жамоага янги бош мураббийни топди. Ўз вақтида "Гамба Осака" клубини бошқарган Акира Нишино "самурайлар" устози этиб тайинланди. Эндиликда япониялик футболчилар ушбу мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia