Япония ЖЧ саралаш баҳслари давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Xayrulla Xoliqov
13 май 2021, 13:50
Бу ҳақда таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Ўртоқлик учрашувлари Ямайка ҳамда Сербия терма жамоалари билан кечади. Шундай қилиб Япония терма жамоасининг май-июнь ойидаги ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

28 май. Япония - Мьянма (ЖЧ саралаш)

3 июнь. Япония - Ямайка (ўртоқлик учрашуви)

7 июнь. Япония - Тожикистон (ЖЧ саралаш)

11 июнь. Япония - Сербия (ўртоқлик учрашуви)

15 июнь. Япония - Қирғизистон (ЖЧ саралаш)

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичининг иккинчи раунд тўхтаб қолган гуруҳ ўйинларига Япония мезбонлик қилади.

"Шу ўринда бир савол туғилади: Япония ФФ ҳукуматдан иккита терма жамоанинг мамлакатга келишига рухсат олган экан, уларга ОЧЛнинг ҳеч бўлмаса битта гуруҳига мезбонлик қилиш учун нима халақит берди? Жавоби оддий: Японияга Осиё чемпионлар лигаси баҳслари қизиқ эмас", - дейди Алишер Никимбаев.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф