UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  12 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада? Янгиликлар

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада?

Ички чемпионатимизда трансферлар ойнаси очилгач футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиш ҳолатларида муаммолар юзага келиши одатий ҳолга айланган.

Кеча сайтимиз орқали Про лига вакили  "Янгиер" жамоасини тарк этган футболчилар ҳақида маълумот берган эдик. 

Унга кўра Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов жамоани тарк этган. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев сайтимизга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Сайтда эълон қилинган мақолада Азамат Абдураимов жамоадан кетган футболчилар ҳақида фикр билдирган. Бу борада уюшмамиз аъзолари Роббим Ҳасанов ва Нодир Ашурматовдан мурожаат келиб тушди.  "Янгиер" футбол клуби бу футболчиларни расмий тарзда кетказишмаган. Улар билан тузилган шартнома амалда. Биз бу масала бўйича ЎФА қошидаги футболчиларни ўтиш ва мақоми қўмитаси ва хавфсизлик хизматига ҳам мурожаат билан чиқдик. Азамат Биродарович билан суҳбатда бу мавзу кўтарилган. Ҳозирча аниқ муносабат билдиришмаган. Мазкур жараён қўмитада кўриб чиқилади. Агарда клуб ўзининг фикрларини исботлай олмаса, клуб томонидан бир томонлама шартнома бузилган, деб топилиб, футболчиларга товон пули ундиришни талаб қиламиз. Трансферлар ойнаси очилгани муносабати билан кўп жамоаларимиз шу аснода яъни шартномани бекор қилмаган ҳолда, мусобақа регламентига зид равишда кетганликларини эълон қилишмоқда. 

Яна бир эслатма, хабарингиз бор жорий мавсум бошида ЎзПфл билан ҳамкорликда мусобақаларни ўтказиш, футболчиларни ўтиш ва мақоми регламентининг янги таҳрирда ФИФА талабларига асосан қайтадан ишлаб чиқилган. Аввалги йиллардан фарқли равишда, барчаси аниқ қилиб кўрсатилган. Ҳеч бир тараф шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шундай ҳолатда футболчига ҳам, клубга ҳам чоралар кўрилади.   Улардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламан. Шунингдек ҳозирда "Жомбой"  "Андижон", "Бухоро" клуби футболчиларидан шунга ўхшаш мурожаатлар келиб тушган ",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика