UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  0 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  7 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди Янгиликлар

ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштираётган ўйинчиларга тавсия берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси футболчиларни ёзги трансфер ойнаси очилишида "Нефтчи", "Навбаҳор", "Сурхон" футбол клублари билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ўтган йилнинг 25 декабрь санасида футбол клубларини профессионал футболчилар олдидаги шартномавий мажбуриятларини бажаришга чақириб, барча қарзларни 2024 йил 10 январгача қоплаш учун муддат белгилаган эди. 

Бир қатор клублар бу мажбуриятларини бажарган ва қарзларни белгиланган муддатга қадар тўлаган бўлса-да, аксарият клублар тўлов муддатини узайтиришни сўраб мурожаат қилишган ва бу мурожаатлар Ўзбекистон футболчилар уюшмаси томонидан қоллаб қуватланган бўлса-да, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари қарзларни апрель охиригача бартараф этишлари белгиланган болсада бугунги кунга келиб ҳам қарздорликни бартараф этишмаган. 

Бу эса регламентнинг 12-моддасига зид эканлигини маълум қилинган, ушбу моддага кўра, клуб футболчилар ва бошқа клублар олдидаги, шунингдек, профессионал футболчилар билан имзоланган шартномалар ва трансфер келишувларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, ўз молиявий мажбуриятларига риоя қилиши лозим.

Бундан ташқари "Сурхон" ФК бир неча бор Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорларини бажармаган. Бу ҳолат жиддий санкцияларга, жумладан, мусобақа жадвалида очколарни йўқотишга олиб келиши ҳақида коп маротаба огоҳлантирилган.

Хабарда айтилишича, ФИФА нормалари ва қоидаларига мувофиқ, клублар футболчиларга шартномаларга кўра барча қарзларини тўлашлари шарт. Акс ҳолда, клублар жорий трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика