UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

"Янгиер" ва "Шўртан"нинг қайси футболчилари тотализаторда иштирок этган? Янгиликлар

"Янгиер" ва "Шўртан"нинг қайси футболчилари тотализаторда иштирок этган?

28 май куни ЎФА Этика қўмитаси "Янгиер" ҳамда "Шўртан" клубларининг ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашган ва тотализатор ўйнаб келган шахсларга ёрдам берган айрим вакилларига нисбатан интизомий чора кўрди.

Улар 6 ойдан 1 йил муддатгача футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди. Ташкилот матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда тотализаторда иштирок этган шахсларнинг номи ошкор қилинмади. Шундан кейин ҳар икки клуб 29 май куни Про лигада 9-тур учрашувларини ўтказди. Мазкур ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхатини олдинги учрашувлар қайдномаси билан солиштириб кўрдик.

"Шўртан"нинг "Оқтепа" билан ўйин учун қайдномасида олдинги учрашувларда майдонга тушган 5 нафар футболчига жой топилмаган: Акмал Раҳимов (дарвозабон), Ислом Шодмонов (ярим ҳимоячи), Акром Баҳромов (ҳимоячи), Шербек Эшмуродов (ҳимоячи). Жаҳонгир Қурбонбоев (ярим ҳимоячи).

"Янгиер"нинг "Хоразм" билан ўйин учун қайдномасида олдинги учрашувларда майдонга тушган 3 нафар футболчига жой топилмаган: Хуршидбек Асқаралиев, Бунёд Абдуманнонов, Жонибек Мирзақулов. Шунингдек, ушбу баҳсни сирдарёликлар дарвозабони Ҳусан Олимжонов ҳам ўтказиб юборди. У 8-тур баҳсида қизил карточка олган эди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика