UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз" Янгиликлар

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳимоядаги хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Жамоанинг барча футболчиларига бугунги ўйин учун эътирозим бор. Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим бир-биридан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтирв олишди деб ўйлайман. Бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

Ўйинга жамоани мен тайёрлаганман. Бундан келиб чиқади-ки, мен ўз ғояларимга футболчиларга етказиб бера олмаганман. Вазият шу кўринишда бўлса, уларнинг ўйинга бўлган муносабати туфайли узоққа бора олмаслигимиз ойдинлашмоқда. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Биринчи ва иккинчи бўлимлар бир-биридан фарқ қилиши сизнинг ўйинга тайёрлаган тактик услубингиз эдими? Таркиб тандашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйлайсизми?


- Йўқ, таркиб танлашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйламайман. Балки ўйинга тайёрлаган услубим хато бўлгандир. Бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнадик, бундан кўзланган мақсадимиз гол ўтказмаслик эди. Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Албатта, буни жиддий суриштириб тагига етамиз.

Захирадан майдонга чиққан футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Улар майдонга тушиб қўлларидан келганича ҳаракат қилишди.

- Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- "Янгиер"ни қабул қилиб олганимда 3 очко билан қуйи ўринларда юрганди. Раҳбарият бизга кучли бешликка кириш вазифасини қўйди. Шунга ҳаракат қилаяпмиз, кетма-кет ўйинларда очколарни қўлга киритдик. Ҳали олдинда 2 ўйинимиз бор ва ушбу имкониятлардан максимал равишда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика