“Атлетико” посбони Ла Лиганинг 2-турида “Леганес”га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу Облак учун 2019 йил ҳисобида ўтказилган 14-қуруқ ўйин эди. Бу ҳозирча кучли бешлик чемпионати дарвозабонлари ичидаги энг яхши натижа бўлиб турибди.