ПСЖ 75 миллион евролик ҳужумчисини сотиб олмоқчи

ПСЖ "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Ян Диомандега қизиқмоқда.

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзишича, ўйинчини Европанинг бошқа топ-клублари ҳам кузатиб турибди.

Манбага кўра, "РБ Лейпциг" Ян билан шартномани узайтиришни истамоқда ва ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш ниятида, лекин якуний қарорни футболчининг ўзида қолган ўзига қолдиради.

Жорий мавсумда Диоманде барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.

Трансфермаркт портали футболчининг нархини 75 миллион евро деб баҳолаган.


Манба: Sports.ru