UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  0 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  2 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0

Якуба Бамба: "Инсон саломатлиги барча нарсалардан устун туради" Янгиликлар

Якуба Бамба: "Инсон саломатлиги барча нарсалардан устун туради"

“Қўқон-1912” жамоасида бу мавсум илк марта Африка қитъасидан келган футболчи тўп сурмоқда. Кўп сонли мухлисларимизнинг истакларига биноан, Кот-д’Ивуарлик Якуба Бамба билан суҳбат уюштирдик.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай амалга ошди? Ким сизни Қўқон жамоасига таклиф қилди?
- Мен Ўзбекистонга бошқа жамоанинг таклифи билан келган эдим. Лекин тақдир шундай бўлдики мен “Қўқон-1912” жамоаси футболчисига айландим. Тошкентда бўлиб ўтган қишки йиғинлар давомида бош мураббий Бахтиёр Ашурматов мен билан гаплашди. Бу инсон билан гаплашганимдан сўнг менда Қўқон жамоасида ўзимни синаб кўриш истаги пайдо бўлди.

- Сиз олдин Ўзбекистон ҳақида билармидингиз? Ўзбекистон ҳақида тасаввурингиз қандай?
-Мен аввал Ўзбекистон ҳақида билмас эдим. Бу ерга келишимдан олдин Ўзбекистонда бўлган дўстимдан Ўзбекистон ҳақида сўраганман. Дўстим юртингиз ҳақида жудаям илиқ фикрларни билдирган ва менда тезроқ Ўзбекистонга келиш истаги пайдо бўлган. Бу ерга келган кунларимнинг бошиданоқ , хато қилмаганимни англаганман. Жуда ҳам меҳмондўст, самимий инсонлар кўп бу маконда. Шунингдек ўзбек таомлари ҳам жуда мазали.

- Қўқонга келишингиздан олдин қайси жамоаларда тўп сургансиз?
- Сўнгги икки йил мобайнида Россиянинг “Оренбург” ҳамда Белоруснинг “Слуцк” жамоалари сафида ўйнаганман.

- Оилангиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз?
- Менинг жуда яхши оилам бор.Онам, акам ва синглим бор. Мен уларни жуда яхши кўраман. Акам ҳам профессионал футболчи. Мен учун оила муқаддас.

Болалигимда ҳамма болалар каби оддий бола эдим. Мактабдан сўнг ўртоқларим билан кўчада тўп тепишни яхши кўрар эдим. 18 ёшимда футбол академияси жамоасида ўйнадим. Кейин эса Кот-дИвуарнинг энг кучли клуби сафида уч мавсумни ўтказдим.

- ”Қўқон-1912” жамоасига мослашиш қийин бўлмадими?

- Жамоага киришиб кетишим қийин бўлгани йўқ. Жамоадошларим мени жуда яхши кутиб олишди. Футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимлари билан муносабатларимиз аъло даражада. Жамоадошларим менга ёрдам беришмоқда.  Бу жамоада эканимдан хурсандман.

- Ҳозирги кунда коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтатилган , бу жараёнга сизнинг муносабатингиз қандай?
- Албатта футболсиз ҳаёт жуда зерикарли бўляпти. Лекин ҳозирги вазиятни тўғри тушунаман. Инсон саломатлиги барча нарсалардан устун туради. Умид қиламанки биз тез орада бу ҳолатдан чиқиб кетамиз.

- Ўзбек футболи ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
- Ўзбек футболининг даражаси анча яхши. Очиғи мен кутганимдан ҳам яхшироқ даражада деб айта оламан. Ўйинларда ғалаба қозониш ҳеч қайси жамоага осон эмас.

- Шу кунларда Ўзбекистонда наврўз байрами нишонланмоқда. Мухлисларга қандай тилакларингиз бор ?
- Аввало уларга ва уларнинг оила аъзоларига соғлик тилайман. Умид қиламанки мухлисларимиз биз кўрсатаётган натижалардан мамнун бўлишади. Қўқонлик мухлисларга илиқ кутиб олишгани учун чексиз миннатдорчилигимни етказиб қўйсангиз. Байрам барчаларига муборак бўлсин !

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика