UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  5 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  2 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  6 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  12

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди Янгиликлар

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди ва кейинроқ мезбонлар футболчиси Жасур Ҳасанов унга нисбатан жавоб қайтарди.

Жасур Ҳасанов Питер Хюистрага нисбатан жуда қўпол фикр билдирди. Бунда у шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу каби ҳақоратларни қоралайди. Шундан келиб чиқиб, Ҳасанов масаласи ЎФА Этика қўмитасига оширилди.

Ҳасановнинг бу ҳатти-ҳаракатига “Пахтакор” бош мураббийи томонидан билдирилган фикр сабаб бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураббийлар фикрини ҳурмат қилади. Бироқ бу борада улар чегарадан чиқмасликларини сўрайди. Шундан келиб чиқиб, меҳмонлар бош мураббийи иши ҳам Этика қўмитасига оширилди.

Шунингдек, Coca-Cola Суперлиганинг мазкур туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси португалиялик мураббий фикрларини ҳурмат қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни Регламентга амал қилишга чақиради. Унга кўра, учрашув ҳакамларини танқид қилишга чеклов қўйилмаган. Шунчаки, ҳакамлик масаласида хатолар кузатилган бўлса, ёзма равишда шикоят киритилиши кераклиги ва бу борадаги йўл-йўриқлар Регламентда ўз ифодасини топган. Регламентнинг 18.19-бандидан келиб чиқиб, Секейра иши интизом чораси қўллаш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган. Комиссар билдиргисига асосан, “Насаф” устозининг ҳатти-ҳаракатларига Тартиб-интизом қўмитаси баҳо беради.

Аёллар Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор-W” — “Навбаҳор-W” учрашувига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар учрашувни якунламай, майдонни тарк этган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошеванинг лицензиясини вақтинча бекор қилди ва унинг ҳатти-ҳаракатларини Тартиб-интизом қўмитасига оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум аввалида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тақдим этган. Сизда Регламент матни билан электрон танишиш имконияти мавжуд. Биз футбол мураббийларининг фикр-мулоҳазаларини ҳурмат қиламиз. Шу билан биргаликда, улар фикр билдираётганга ёки бирор ҳатти-ҳаракатни амалга ошираётганда этика нормаларидан четга чиқмасликларини талаб этамиз. Регламент олдида барча бирдек жавобгар эканлиги унутилмаслиги шарт.

Рейтинг: -137   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика