UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

Хуршидбек Мухторов: "Андижон"га қарши баҳс ажойиб ўтишига шубҳа йўқ" Янгиликлар

Хуршидбек Мухторов: "Андижон"га қарши баҳс ажойиб ўтишига шубҳа йўқ"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумнинг дастлабки икки турида ўтган йилги чемпион ҳамда вице-чемпионга қарши ўйинлар ўтказди.

Илк турда Тошкентда "Пахтакор"га имконият бой берилган бўлса (1:2), иккинчи турда Наманганда "Локомотив" таслим этилди. Мазкур баҳсларда "лочинлар"нинг янги ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов иштирок этди. Биз Суперлиганинг 3-туридан олдин футболчи билан суҳбатлашдик.

- 2020 йилги Суперлиганинг дастлабки турини Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказдинглар. "Навбаҳор" ҳисобда олдинда бориб якунда мағлуб бўлди. Ўша баҳсни қандай ёдга оласиз?

- "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Буни барча кўрди. Мавсумни ғалаба билан бошлашни жуда ҳам хоҳлагандик. Бироқ турли сабабларга кўра бундай бўлмади. Ҳаёт давом этади. Ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида барча йигитлар билан бирга мағлубиятни унутиб, уйда "Локомотив"га қарши баҳсга яхши тайёрланиш ва ютишни мақсад қилиб қўйдик.

- Ўша мағлубиятдан сўнг "Локомотив"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришда футболчиларда руҳий қийинчилик кузатилмадими?

- "Локомотив" билан баҳсга тайёргарлик кўришда жамоадошларимда руҳан қийинчилик бўлмади деб ўйлайман. Чунки "Навбаҳор" 2020 йилги мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Клуб Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқчи, бу мақсад йўлида ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, ҳар қандай вазиятга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиш лозим. "Навбаҳор" жамоасида жуда яхши футболчилар йиғилган, барча профессионал. Навбатдаги ўйинга ўзини қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Барчаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ деб ўйлайман.


- "Темирйўлчилар" билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- "Локомотив"га қарши ўйин жуда зўр ўтди. Ўз майдонимизда, стадион тўла мухлислар қаршисида ўйнадик. Шу боис илк дақиқалардан ҳужумга ўтдик ва бир нечта хавфли вазиятлар ярата олдик. Бир марта тўп устунга ҳам тегиб қайтди. Иккинчи таймда ҳужумларимиз самара берди ва иккита гол ура олдик. Худога шукур ғалабага эриша олдик ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Шу куни барча йигитлар майдонда жонини бериб ҳаракат қилди. Мухлисларни хурсанд қилганимиздан мамнунмиз. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эришиб, уларни хурсанд қилишда давом этамиз.

- Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш футболчилага қўшимча босим юклайдими ёки аксинча?

- Аксинча, стадион тўлгани футболчиларга қўшимча куч беради. Ҳар қандай футболчи мухлислар билан тўлиб-тошган стадионда ўйнашни истайди. Шу боис босим бўлгани йўқ, барчамиз маза қилиб футбол ўйнадик. Ҳар бир ўйинда стадион мана шудай тўлишини кутамиз.

- Андрей Канчельскис ғалабадан сўнг футболчиларга нималар деди?

- Бош мураббий барчани табриклади ва ғалабани тезроқ унутиб, навбатдаги "Андижон"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришимизни айтди.

- Суперлиганинг 3-турини "Навбаҳор" 15 март куни Андижонда "Андижон"га қарши ўйнайди...

- "Андижон" бу мавсум ўз майдонидаги илк учрашувни "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Очилиш ўйинида "Соғлом Авлод" стадионига минглаб томошабинлар келиши аниқ. Бўлажак ўйин мухлисларга ёқадиган, ҳақиқий дербига хос тарзда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика