UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  1 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  9 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  4 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  3 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  20 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман" Янгиликлар

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата испан телевидениясидаги "Salvados" дастури меҳмони бўлди ва замонавий футболда пулнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чипталар нархи ҳақида: "Юнайтед" қандай ўйнашини кўриш учун 40 фунт тўлаши керак. Бу у қадар арзон эмас".

"Мен замонавий футболдан нафратланаман!" дейдиган инсонлар ҳақида: "Улар нимани назарда тутаётганини биламан. Сабаби, футбол кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Хатто, клуб хўжайинлари мухлислардан кўра муҳимроқдек тасаввур уйғонмоқда. Авваллари футболда ҳаммаси бундай эмасди. Омма эътиборини ўзига тортишга уринадиган турли инсонлар ва газеталарнинг таъсири бўлмасди".

Агентлар ҳақида: Менинг агентим - отам. У ҳамиша менинг қизиқишларимга амал қилади. Агентлари шунчаки "қўрқинчли" маслаҳатлар берадиган жамоадошларим бўлган. Мен эшитишим керак бўлган ёшлигимда, ота-оналар фарзандларига қачон тўпни ошириш, қачон эса оширмаслик кераклигини айтишарди. Мен ўртоқларимга уларга жуда ёмон маслаҳатлар беришаётганини айтишга мажбурман. Катта жамоага ўтаётган ҳар қандай футболчи ўзини камида Марадона деб ҳисоблайди. Бу ҳамма билан рўй берадиган ҳолат. Лекин, бугунги кунда мен бу ҳолатни жуда ёш ўсмир ўйинчиларда ҳам кузатаяпман. Ғайриоддий кийимлар кийиб, қиммат машиналарда юриб ўзини ҳудди рок юлдузидек тутаётган болаларни кўряпман... Баъзида уларни четга тортиб икки оғиз гапириш керак. Фақатгина совуққонлик билан қаттиқ ишлашда давом этсагина мана шундай "васвасалар"дан якка ўзи чиқиб кета олади.

Маош ҳақида: "Ўзининг энг юқори даражасида футболда яхши ҳақ тўланмоқда. Бошқа соҳалар билан таққослаганда биз кўпроқ пул топамиз. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат! Футбол оламида мен оладиган маош ўртача ҳисобланади, лекин 99,9 % испанлар ёки бошқа давлатдаги инсонлар буни муносиб "даромад" деб айтишади".

Футбол ҳақида, худди бизнесдаги каби: "Мен футболнинг бизнес томонларини ёқтирмайман. Мен фақатгина ўйнашни, машғулот ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар бу бизнеснинг спортдаги ролини камайтирса хурсандчилик билан маошимни қисқартирилишига рози бўламан".


Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика