UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  0 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Хотира муқаддас, қадр абадий! Янгиликлар

Хотира муқаддас, қадр абадий!

Хотира ва қадрлаш тушунчалари чуқур маънога эга.

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, қадри билан улуғдир, деган гаплар бежизга айтилмайди. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. Бугун, орамиздан бевақт кетган ажойиб инсон, ўз касбига садоқатли, ҳар вақт эл-юрт корига лаббай дея жавоб берган, ўзбек футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшган, ҳамюртлари орасида катта ҳурмат ва эътиборга лойиқ бўлган Амриддин Сайдалиев ҳаёт бўлганида 55 ёшни қарши олган бўларди.

Амриддин ака Қашқадарё вилояти Касби тумани “Қоратепа” қишлоғида туғилиб ўсди. Барча болалар каби у ҳам ёшлик чоғларидан миллионлар ўйини бўлмиш футбол оламига кириб келди ва кейинги тақдирини шу соҳага бағишлади. Ўз вақтида катта футболда ҳаваскор ва профессионал жамоаларда тўп сурди. Футбол сир-асрорларини мукаммал ўзлаштиргач, кейинги фаолиятини ҳакамлик соҳасида давом эттирди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий ва биринчи лигаларида, шунингдек мамлакат Кубоги баҳларида мунтазам равишда учрашувларни бошқаришда иштирок этди. Шу билан бирга нафақат Қашқадарё вилояти миқёсидаги, балки Республика даражасидаги барча футбол тадбирларида фаол қатнашди. Ҳаётининг сўнгги йилларида ўзи туғилиб ўсган Касби тумани футболини, айниқса болалар ва ўсмирлар йўналишини ривожлантириш йўлида меҳнат қилишга бағишлаган эди.

Бугун унинг хотираси оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасблари ёдида. Унинг руҳига тиловатлар қилинади. Зеро яхши инсонлар хотираси қалбларда мангу яшайди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Куни кеча эса Амриддин Сайдалиевнинг туғилиб ўсган Касби туманидаги “Қоратепа” қишлоғида унинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақуловлар ташаббуси билан тўққизта ҳавоскор жамоалар ўртасида хотира турнири ўтказилди. Унда “Қоратепа”, “Қоратепа-2”, “Новқат”, “Талишбе”, “Навбаҳор”, “Шакаржўй” ва “Комилон” жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида “Қоратепа” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. “Шакаржўй” ва “Новқат” жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.
“Амриддин Сайдалиев” хотира турнири финал босқич ўйинларининг натижалари:

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун
“Новқат” - “Қоратепа-2” - 3:0.
Финал
“Қоратепа” - “Шакаржўй” - 3:1



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика