Хосеп Гвардиола Япония регби терма жамоасида ишлайди

Aziz Tukhtamuradov
8 дек 2014, 20:23
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола регби бўйича Япония терма жамоаси бош мураббийи Эдди Жонсга ёрдам беради.
Жонснинг фикрича, регби ва футболдаги муҳит бир-бирига жуда яқин ва Гвардиоланинг тажрибаси терма жамоага Жаҳон Кубогига тайёрланишда катта ёрдам беради.

"Биз тактикани аралаштириш зарурлигини тушуниб етдик. Регби ва футбол орасида ўхшашлик жуда кўп", - дейди регби мураббийи.

Регби бўйича жаҳон чемпионати 2015 йилнинг 18 сентябридан 31 октабригача бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net