UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  0 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғинни бошлади Янгиликлар

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғинни бошлади

Биринчи лигада қатнашаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси мавсум олди ўқув-машғулот йиғинининг сўнгги босқичини бошлади.
Айни дамда, воҳалик футболчилар Тошкент шаҳрида машғулотлар ўташяпти.

Ўн кун давом этадиган йиғин доирасида “Хоразм”ликлар бир нечта назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллашган. Кеча улар “Геофизика” стадионида “Хоразм-1” ва “Хоразм-2” сифатида ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда асосан, етакчи футболчилардан тузилган “Хоразм-1” жамоаси  5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа бош мураббийи Вали Султоновнинг таъкидлашича, “Пахтакор-2”(19 март), “Бунёдкор-2”(23 март), “Оқтепа”(24 март) ва “Локомотив”(ёшлар, 25 март) жамоалари билан назорат учрашувларини уюштириш режалаштирилган. Шунингдек, урганчлик футболчилар Хоразмга қайтиш чоғида йўл-йўлакай Самарқанд шаҳрида “Шердор”(26 март) жамоасига қарши майдонга тушишни кўзлашмоқда.

Урганчлик футболчилар белгиланган режа бўйича 20 март куни тиббий кўрикдан ўтишади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика