“Хоразм” яна уч нафар футболчини жамоага қўшиб олганини эълон қилди

Khoja
22 фев 2024, 10:03
Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Хоразм” жамоаси яна уч нафар футболчини жамоага қўшиб олганини эълон қилди.

Ўтган мавсум “Қўқон-1912» сафида ҳаракат қилган Абдужалил Маназаров, “Бухоро” собиқ футболчиси Фарруҳжон Иброҳимов ва “Навбаҳор фарм” футболчиси Шерзод Ғуломжонов билан шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, "Хоразм" жамоаси Про лига янги мавсуми 1-турида "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/Xorazm_PFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›