Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди
05 янв 15:52
Янгиликлар
Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди
"Янги мавсум олдидан ОКМК клубнинг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишларни амалга оширмоқда. Ушбу жараёнда ёш, маҳаллий ҳамда клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мос футболчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, "кончилар" сафини тарк этган футболчилар ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос ижрочилар билан тўлдириш асосида мувозанатли трансфер сиёсати изчил олиб борилмоқда.
Мазкур трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидаги навбатдаги трансфер амалга оширилди. Ярим ҳимоячи Ҳазрат Турсунқулов ОКМК сафини тўлдирди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.


Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунга қадар "Оқ-тепа", "Металлург", "Динамо" ҳамда "Хоразм" жамоаларида тўп тепган. У профессионал фаолияти давомида 117 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Хоразм" футболчиси вариантлар орасидан ОКМКни танлаганини маълум қилган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди
Фикрлар