“Хоразм” 20 декабрда йиғилади
14 дек 2013 19:00
Янгиликлар
“Хоразм” 20 декабрда йиғилади
Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида йиғинни келаси ҳафтадан бошлашни режалаштирмоқда.
“СА”нинг аниқлашича бош мураббий Мансур Давлетов футболчиларни 20 декабрь куни йиғади ва Урганчдаги стадионда машғулотларга киришилади.
Ана шу дастлабки йиғин давомида клубни тарк этган ёки таркибга келиб қўшилган ўйинчилар номи аниқ бўлади.
Жамоанинг истеъдодли ҳужумчилари Қадамбой Нурметов ва Мурод Бобожоновга “Олмалиқ”дан таклиф бўлгани ҳақида айтилаётганди. Маълум бўлишича, бу масала ҳали бери аниқ эмас.
Бу йилги чемпионатда 6-ўринни эгаллаган “Хоразм” олдига кейинги мавсумда олий лигага чиқиш вазифаси қўйилиши эхтимоли бор.
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар