UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  7 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  1 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  3 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  6 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  3 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  12 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  7 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  4 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  2 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1

"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди Янгиликлар

"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов ФИФАга U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди.

Қуйида интервьюнинг ўзбек тилидаги талқинини тақдим этамиз.

"Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси ФИФА билан суҳбатда оиладаги ришталар, катта ўйинчилардан ўрганиши ва олимпиададаги мақсадлари ҳақида гапирди.



— Ўзбекистон олимпиядада илк бор қатнашишга чоғланган

— 21 ёшли Холматов — ўзбек футболининг ўсиб келаётган юлдузи

— Шу ойда 23 ёшгача бўлган Осиё кубогидаги энг яхши уч ўрин Париж-2024га йўлланмани кафолатлайди


Диёр Холматов 2002 йилда туғилган пайти Оксана Чусовитина аллақачон олимпиаданинг олтин медали, бир неча жаҳон чемпиони титуллари ва кўплаб бошқа совринларни қўлга киритганди.

Уч ойдан сўнг ўзбек футболининг ёш ва ёрқин умиди Холматов ва 48 ёшли афсонавий гимнастикачи Чусовитина Париждаги Олимпия шаҳарчасида бирга суҳбат қуришлари мумкин.

Чусовитина аёллар ўртасидаги ҳар қандай спорт турида энг кўп иштирок этишдек шараф учун тўққизинчи олимпиадага йўл олишга ҳаракат қилаётган бир пайтда Холматов фаолиятининг бошида турибди. 21 ёшли футболчи ушбу ойда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига тайёргарлик кўрар экан ФИФАга Париж-2024даги олимпия саҳнасида ўзбек афсонаси билан бирга бўлиш унинг учун шараф бўлишини айтди.

"Олимпиадада Ўзбекистондан спортчиларни кўриш ва улар билан Париждаги иштирок ҳиссиётларини бўлишиш жуда қизиқарли бўларди. Ўзбекистонда кўплаб мусобақаларда медаллар учун курашадиган кўплаб ажойиб спортчилар бор, аммо Оксана Чусовитина ўзгача. У нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам спорт гимнастикаси афсонаси ҳисобланади. У илк бор 1992 йилги ўйинларда қатнашган ва бўлажак Олимпиада унинг учун тўққизинчиси бўлади! Унинг профессионализми, чидамлилиги ва спортдаги узоқ фаолияти бошқаларга намунадир".



Холматов шунингек илҳомни уйига яқинроқ жойдан, аниқроғи профессионал футболчи бўлган отаси Акмалдан олиши мумкин. Иккиси ҳам Ўзбекистоннинг 16 карра чемпиони бўлмиш "Пахтакор"нинг "кўк-сариқ" либосини кийишган, шу сабаб ота ва ўғил ўртасидаги алоқалар жуда чуқур.

"Мен "Пахтакор" тарбияланувчисиман, футболдаги йўлим ўша ердан бошланган ва бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Бошқа кўплаб ўйинчилар каби Лионель Мессига ҳавас қиламан, отам эса мен учун асосий намуна бўлиб қолмоқда. У ҳам "Пахтакор"да ўйнаган ва мен каби 8-рақамда тўп тепган. Биз ҳаттоки бир хил позицияда ўйнаймиз!"

Ўзбекистон ёшлар миқёсида сўнгги йилларда кучайиб бормоқда, улар ўтган йили ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати 1/4 ва олдинроқ бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга қадар етиб боришди. Аммо, ҳозирча олимпиадага эришилмади ва Холматов етти муваффақиятсиз саралашдан сўнг ушбу рекордни ўрнатишга чоғланган.

"Ўзбекистоннинг олимпияда ўйинларидаги дебюти барчамиз учун жуда муҳим", — дейди у. "Биз ушбу орзуни амалга ошириш учун бор кучимизни ишга солишга қарор қилганмиз. Ўзбекистонда футболни севишади ва миллий жамоани жуда ҳам эмоционал тарзда қўллаб-қувватлашади, бизнинг саралашдан йўл олишимиз эса шубҳасиз барча учун катта ғурур ва бахтга сабаб бўлади".

Холматов ўзбек иқтидорларининг олтин авлодидаги энг муҳим қисм бўлиши мумкин. "Олтилик" ва "ўнлик"да ўйнай оладиган марказий ярим ҳимоячи "Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев ва Жасурбек Жалолиддинови бор юлдузли гуруҳга киради. Холматовнинг сўзларига кўра, U-23 Осиё кубогига борадиган таркибнинг айрим нуқталари ноаниқ бўлса ҳам улар глобал спорт анжуманида узоқ вақтдан бери орзу қилинган жойга йўлланма олишдек вазифани бажаришга тайёрлар.



"Олимпиадага йўл олиш бебаҳо тажриба ва ўзини олий даражада кўрсатиш учун имконият бўлади. Ҳалигача Токиодаги ўйинларда Испания ва Бразилия ўртасидаги финалда бразилияликлар қўшимча дақиқаларда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани, айниқса Малькомнинг захирадан ўйинга қўшилиши ва ғалаба голини урганини эслайман".

Олимпия ўйинларига йўл олиш учун 23 ёшгача бўлган Осиё кубогида яхши иштирок этишимиз керак ва бунга тўлиқ тайёрмиз. Бунга тўрт йилдан бери тайёргарлик кўряпмиз ва ўз имкониятларимизни максимал даражада кўрсатишга тайёрмиз. Рақибларимиз ҳам турнирга тайёргарлик кўришганини тушунамиз, аммо ўз кучимизга ишонамиз ва ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз".

Холматов Максим Шацких ва Тимур Кападзедек ўзбек афсоналари қўл остида клублар ва миллий даражада ишлаш имкониятига эга бўлган ҳолда омади келганини билади. Кападзе билан эса U-23 турнирида олимпиада театрига йўл олиш вазифасига қўйилган.

"Мени ёшлигимдан ажойиб мураббийлар шуғуллантирган. "Пахтакор" асосий таркибига тушиб Шота Арвеладзе ва Максим Шацких билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Улар ўз мамлакатлари ва авлодларида зўр ўйинчилар бўлишган ва мураббий бўлганларидан сўнг ўзларининг бебаҳо тажрибаларини ўйинчиларга улашишмоқда.

"Ҳозирда U-23 жамоамизда Тимур Кападзедек мураббийни кўриш ҳар қандай футболчининг орзусидир. У ёш иқтидорлар билан ишлай оладиган ва имконияти бор ўйинчиларни очадиган ажойиб мутахассис. Кападзе менинг позициямда ўйнаган, шу сабаб менга кўплаб муҳим маслаҳатларни беради".

Тобора танилиб бораётган бир пайтда Европанинг етакчи клублари томонидан кузатилаётган Холматов мисолида нега Ўзбекистонда бунча кўп техник жиҳатдан иқтидорли ўйинчилар етишаётганини тушуниш мумкин.

"Ўзбекистон бунга қадар ҳам ҳозир ҳам иқтидорли футболчиларни етиштирмоқда. Ёш ўйинчиларнинг муваффақияти тинимсиз меҳнат, ўз маҳоратини оширишга бўлган уриниш ва қўйилган мақсаларга етиш натижасидир. Мураббийларимиз доим бу борада ўйинчиларга ёрдам беришга тайёрлар", — дейди у.



"Болалигимга келсак, жуда кўп футбол ўйнаганман — бу "Пахтакор" академиясида ва бўш вақтимда кўчада дўстлар билан бўлган. Отамнинг ўйинини кузатиш юқори даражадаги мақсадларга бўлган йўлимда сезиларли таъсир этган".

"Мен ёш футболчи имкон қадар тўп билан ишлаш, жисмоний тарафлама ривожланиш, тактикани ўрганиш ва футболдаги идрокни ривожлантириш жуда муҳимлигига қатъий тарзда ишонаман".

Рейтинг: +15   

Фикрлар

   
14 май 09:40:11
Sayidjon Sobirov
Assalomu alaykum
   
03 май 21:09:39
Farxad Kamilov
2 таймга Хайрулло акани чақириннглар.... Мирзахаким кетуврсин
   
03 май 21:08:33
Farxad Kamilov
Жонга тегди мирзахаким.... Савиясиз коментаторррр
   
17 апр 09:27:39
Davronbek Abduvaliev
Бу яхши ниятларинга эришшинга яқин қолди, ИНШАОЛЛОХ.
   
17 апр 09:27:31
Davronbek Abduvaliev
Бу яхши ниятларинга эришшинга яқин қолди, ИНШАОЛЛОХ.
   
17 апр 09:27:05
Davronbek Abduvaliev
Бу яхши ниятларинга эришшинга яқин қолди, ИНШАОЛЛОХ.
   
17 апр 03:46:54
sharipov odil
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олимпиада барселонада 1992 йилда булган у пайтда ссср булмагпн
Мен олимпиада демадим, жахон чемпионатини назарда тутдим. СССР учун медаль олган деган гапга жавоб Эди бу. Езишмани бошидан кўриб чиқинг.
   
16 апр 23:38:52
AZIZ 707
safo78 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Отангни тилга олганингда Нефтчи билан боглашинг керак эди.
keyingi safar sizdan soridi endi nima gap gapirishini
   
16 апр 23:14:40
Odilbek77
Bu mavzuga Chusovitinani nima aloqasi bor. Maqolani juda uzoqdan olib kelipti yozgan odam.
   
16 апр 22:51:52
Bill Junior
Diyor yaqin yillarda liderga aylana oladigan potensial darajaga ega
   
16 апр 22:48:58
Азим Исмаилов
sharipov odil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1991 йилда айнан СССР. Википедия
Олимпиада барселонада 1992 йилда булган у пайтда ссср булмагпн
   
16 апр 22:37:50
RADIKALIST
Parij olimpiadasiga yo'llanma olishimiz uchun 6 sabab:
1. Bizda turnirdagi eng qimmat futbolchi bor;
2. Biz turnirdagi eng qimmat tarkibga egamiz;
3. Taqvim biz uchun juda qulay;
4. Biz ikki yil oldin aynan ushbu tarkib bn finalda o'ynaganmiz;
5. Bu yil Osiyoga 3 ta emas, 3, 5 ta kvota berilgan;
6. Biz uchun hozirgi avlod "oltin avlod" hisoblanadi.
   
16 апр 22:32:43
safo78
Отангни тилга олганингда Нефтчи билан боглашинг керак эди.
   
16 апр 22:02:03
Дильшод
Оксана 1975йил Бухорода тугилган. "Эл юрт хурмати" ва "Дустлик"орденлари нишондори. "Узбекистондв хизмат курсатган спорт устаси" кукрак нишони сохибаси. Олимпиада чемпиони 1992 йил Барселона Испания. 1994йил Осие уйинлари иккита бронза, Жахон кубоги 1та олтин 2та бронза, 1997 йил "Жахон юлдузлари" 2та кумуш. У Узбекистонда ягона 7та Олимпиадада иштрок этган спортчи хисобланади.
   
16 апр 22:01:33
Дильшод
Оксана 1975йил Бухорода тугилган. "Эл юрт хурмати" ва "Дустлик"орденлари нишондори. "Узбекистондв хизмат курсатган спорт устаси" кукрак нишони сохибаси. Олимпиада чемпиони 1992 йил Барселона Испания. 1994йил Осие уйинлари иккита бронза, Жахон кубоги 1та олтин 2та бронза, 1997 йил "Жахон юлдузлари" 2та кумуш. У Узбекистонда ягона 7та Олимпиадада иштрок этган спортчи хисобланади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика